ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Май 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
“Мурзилка” журналининг биринчи сони чиқан кун
1924-05-16

1924 йил 16 майда в Россияда кичик ва мактаб ёшидаги -  6 дан  12 ёшга қадар, болалар учун мўлжалланган  “Мурзилка”  журналининг биринчи сони чиқди ва  тез орада оммабоп адабий-бадиий болалар нашри бўлиб қолди. Мурзилканинг  тарихи 1879 йилидан ҳисобланади, ўша йили  канадалик рассом ва шоир Палмер Кокс (Palmer Cox) кичик бир халқ  “брауни” (Brownie) ҳақида ўзининг чизган расмлари билан  безатилган шеърлар тўпламини  яратди. Биринчи марта “Wide Awake”  журналида нашр қилинган шеърлар тез орада тантанали юришини  бошлади,  аввало Америкага, кейин бўлса  барча дунёга. Россияга бўлса улар таниқли ёзувчи  Анне Хвольсон туфайли келдилар, қайсики Кокснинг матнларини персонажларга  бошқалар исмлар бериб  эркин таржима қилди. Мурзилка номи шундай туғилган . 1913 йилда Россияда Хвольсоннинг “Янги Мурзилка” китоби  чиқди. Ўрмонда яшовчи кичик одамчалар саргузашти ва саёҳатлари ҳақида, бош қаҳрамон  пакана одам   Мурзилка – фрак  кийган, қўлида хассача ва кўзида монокл билан. Эртаклар жуда ҳам оммабоп бўлган эдилар, лекин 1917 йили инқилоблардан  кейин китобчани нашр қилмадилар ва бу қаҳрамонни  ҳамма  эсдан чиқарди.  1924 йили “Ишчи газетада”  болалар учун журнал  тузишганда уни яна эсга олишди – “Мурзилка”  номи ҳаммага ёқди. Лекин  журналнинг  муқовасига ажинасифат одамчани жойлаштириб бўлмасди! Шунинг учун Мурзилка малла кучукчага айланди ва ҳар ерда ўзининг эгаси – Петькадан айрилмасди. Лекин бунақа Мурзилка  қисқа вақтгина бўлди,  1937 йилда янги Мурзилка–  сариқ рангли сержун жонивор, қайсики,  айрим ўзгартиришлар билан ҳозирга қадар сақланиб келмокда. 2011 йилда “Мурзилка”  Гиннеснинг рекордлар китобига “болалар учун  энг узоқ муддат нашр қилинаётган журнал” деб киритилди. Узоқк йиллик тарихи давомида ҳамма  болалар учун севимли журнални чоп этиш бирон марта ҳам узилмаган. Ҳозирги вақтда  ойномада замонавий болалар ёзувчиларнинг асарлари нашр этиляпти, шу жумладан ҳорижий ёзувчиларнинг ҳам. “Мурзилка”нинг  энг муҳим фарқи сифатли болалар адабиёти ҳисобланади. Унда  эртаклар, қиссалар, болалар учун ҳикоялар, пьеса, шеърлар чоп этилади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган