ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти Саидқосимов Пўлат таваллуд топган кун
1931-10-08

Саидқосимов Пўлат (1931.8.10, Тошкент) – Ўзбекистон халқ артисти (1979). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган (1954). 1954-57 йиллар Ҳ. Олимжон номидаги Самарқанд театрида, 1957 йилдан Ҳамза (ҳозирги Ўзбек миллий академик драма)  тетрида актёр. Кенг кўламли, турли ечимдаги, психологик мураккаб ролларга мойиллик, инсон маънавий дунёсини чуқур таҳлил қилиш Саидқосимов истеъдодига хос бўлиб, образлари содда ва табиийлиги, мукаммал саҳна нутқи, актёрлик ифода воситаларининг лўндалиги билан ажралиб туради. “Холисхон”даги Рустам Саидқосимовнинг саҳнада яратган илк образидир. Пўлат (О.Ёқубов, “Юрак ёнмоғи керак”), Абдуллатиф (“Мирзо Улуғбек”), Илёс (Ч.Айтматов, “Сарвқомат дилбарим”), Эдгар (У.Шекспир,”Қирол Лир”), КАримжон (А.Қаҳҳор”,Аяжонларим”), Салимбойвачча (Ойбек”, Қутлуғ қон”), Аврангзеб ( Уйғун “Зебунисо”), Собиров (И.Султон “Имон”), Сағдиев (О.Абдуллин, “Ўн учинчи раис”), Заргаров (О.Мухтор, “Саҳро тор”), Бобо (У.Азим , “Бир қадам йўл”) кабилар театрда яратган энг яхши ролларидир . Кинода Маҳкам (“Муҳаббат можароси”), Беруний (“Абу Райҳон Беруний”), Завқий (“Оловли йўллар”), Ғафуров (“Илондан сақлан”), Илёс ота (“Тонг отгунча”) ва бошқалар; телефильмда Отақўзи (“Диёнат”), Мирзакаримбой (“Қутлуғ қон”), Муҳаммад чатоқ (“Гирдоб”), Черкашин (“Ичкуёв”), Тўғонбек (“Алишер Навоий”) , Абдуллатиф (“Улуғбек хазинаси ) каби бир қанча ролларни ижро этган. “Эл-юрт ҳурмати  ордени билан мукофотланган (2001).     


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган