ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Мусаев Жўра Азимбоевич таваллуд топган кун
1928-12-05

Мусаев Жўра Азимбоевич (1928.5.12, Янгийўл шаҳри.)-генетик олим, Ўзбекистон фанлар академияси (1984), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980), биология фанлари доктори (1973), профессор (1975). Ўрта Осиё унвериситетини тугатган (1948). ТошДУ дарвинизм ва генетика кафедраси ассесенти (1952-1956), доценти (1956-1974), тайёрлов факултети умумий назарий фанлар кафедраси мудири (1961-1966), ғўза ҳусусий генитикаси проблема лабаратория мудири. (1974 йилдан), дарвинизм ва генетика кафедраси мудири (1981-1984), Ўзбекистон фан Ўсимликлар экспериментал биологияси иниститути директори (1982-1984), фанлар Президиуми аъзоси (1984-1988),  Президиумининг бош илмий котиби (1985-1988), Ўзбекистон фан Ўсимликлар эксперементал биологияси иниститути ғўза ҳусусий генитикаси лабаратория мудири (1989-1992), фан Генетика иниститути ташкилотчиларидан. Шу иниститут ўсимликлар генитикаси бўлими бошлиғи (1992-2000), илмий маслаҳатчиси (2000 йилдан). ўзМУ биалогия тупроқшунослик факултети генитика ва цитоэмбриология кафедраси мудири (2000 йилдан). Мусаев ғўзанинг ирсий тоза генитик коллекциясини яратган. Биринчи бўлиб аллотетраплоид ғўзалар белги ва хусусиятларини, генларнинг комбинатив таъсирида ирсийлашни тўғрисидаги генитик назарияга асос солган. Мусаев ва шогирдлари ғўзанинг моносомик, транслокацион ва цитологик маркерланган линиялари коллекциясини яратишган. Мусаев ғўзанинг “Гулбаҳор”, “Навбаҳор”, “Армуғон” навлари муаллифидан бири. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Бош таҳрир ҳайати аъзоси (1997 йилдан). “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофатланган (1998).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган