Ҳинд хонандаси. Муҳаммад Рафи таваллуд топган кун
1924-12-04

Муҳаммад Рафи (1924.4.12, Панжоб штати-1981.31.7, Бомбай)- Ҳинд xонандаси. Ниҳоятда жозибали, кенг диапазонали овоз соҳиби. Дастлабки мусиқа сабоқларини Абдул Воҳиддан олган. 13 ёшидан ўз xушовозлиги билан танилиб, йирик шаҳар (Бомбай, Деҳли ва бошқа)ларда консерт берган. 1940-йиллардан бошлаб Бомбай радиоси ва киностудияларида ишлаган. Қарйиб 40 йиллик фаолияти давомида кўпгина ҳинд кинофилъмларида (“Бавжу бавра”, “Дунё”, “Сангам”, “Тожмаҳал”, “Қасос ва қонун” ва бошқалар) минглаб қўшиқ куйлаган. Репертуаридан, шунингдек, ҳинд мумтоз “ғазал”лари, панжоб, бенгал, тамил тилларида айтилган ўрин олган. Ҳиндистондаги “Филъм-фейер” фестивали ҳамда “Йилнинг энг яxши қўшиғи” учун бериладиган Давлат мукофатига бир неча бор сазовор бўлган (1961-1980).