
Муҳаммаджонов Абдулаҳад
Раҳимович (1928.26.12, Тошкент)-шарқшунос ва археолог олим. Ўзбекистон фанлар
академияси (2000). Тарих фанлари доктори (1973), профессор (1989). Ўрта Осиё
унвериситетини тугатган (1951). 1956-1970 йилларда Ўзбекистон фан Тарихи ва
археалогия иниститутида катта илмий ходим, сектор мудири ва 1970 йилдан
Археология иниститутининг сектор мудири, 1980-1983 йилларда директори.
Ўзбекистон фанлар вице президенти (1996-1998), Ўзбекистон фан Тарихи иниститути
директори (1996-1998). 1998-2003 йилларда Ўзбекистон фан Шарқшунослик
иниститутида бош илмий ходим. 1998 йилдан Ўзбекистон миллий унвериситетида
профессор айни вақтда 1997 йилдан “Ўзбекистонда ижтимоий фанлар” журналнинг бош
муҳаррири. Унинг илмий ишлари Ўрта Осиёда суғорма деҳқончилик, ирригация,
гидротехника ҳамда деҳқончилик воҳаларини вужудга келиши ва тараққиёти тарихига
бағишланган. Муҳаммаджонов Бухоро, Тошкент шаҳарлари қадимги тарихи, айниқса,
уларнинг ёшини илмий асослашга муайн ҳисса қўшган Ватанимиз тарихий топонимияси
бўйича илмий асарлар ва мақолалар нашр этиб, тарихий манбашунослик бўйича янги
илмий йўналишга асос солди.