Кино оператор Абдураҳим Исмоилов таваллуд топган кун
1942-07-24

Исмоилов Абдураҳим Исроилович (1942.24.7, Тошкент)- кино оператор. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саньат арбоби (1982). Дастлаб Ўзбекистон илмий оммабоп ва ҳужжатли фильмлар студиясида, (1970) йилдан “Ўзбекфильм” киностудиясида кино оператор. Энг яхши бадиий ва ҳужжатли фильмлари: “Чегара шу эрда тугайди” (3 қисмли), “Ўзганинг бахти” , Келин кузатиш”, “Кўзларим йўлингда”, “Бешинчи рақамли лагер” (5 қисмли, Туркия билан ҳамкорликда), “Эҳтирос қурбонлари”, “Кичкина табиб” ва бошқа 1983 йилдан Тошкент саньат институтида педагог, кафедра мудири, доцент. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979).