ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    23
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Театр ва кино актёри Ҳусан Шарипов таваллуд топган кун
1937-07-27

Театр ва кино актёри Ҳусан Шарипов 1937 йилда 27 июлда Тошкентда туғилган. 1963 йилда  А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факултетини тугатган. Ҳусан Шарипов 1959-1991 йилларда Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали драма театрида актёр бўлиб ишлайди. Асосий ишдан ажралмаган ҳолда 1980-1985 йилларда Тошкент  театр ва расомлик санъати институтида педододлик қилади. 1985-1988 йилларда Муқимий театри директори, 1990-1995 йилларда Ўзбекситон Телерадиокомпаниясида, 1995 йилдан Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмасида фаолият юритади. Ҳ. Шарипов Муқумий номидаги Ўзбек Давлат мусиқали доама театридаги ўттиз йиллик фаолияти давомида элликка яқин турли ҳарактердаги ранг-баранг образлар яратди. “Муқумий спектаклидаги Асатулло, “Ҳотинимнинг эри” камедиясидаги Пўлат, “Ўжарлар”даги Тоживой”,  “Жон қизлар” даги Ҳазан, “Ҳонума хонум” даги  Акоп, “Лақма” мусиқали драмасидаги Ҳусниддин, “Ака - ука совичилар” Абдулла каби образлар Ҳ. Шарипов ижодининг маҳсулидир. Ҳ.Шарипов 80 йиллардан бошлаб “Ўзбекфилъм”киностудиясида суратга олинган бадий фильмларда асосий ролларни ижро этиб, кинотомошабинлар олқишига сазовор бўлди. “Суюнчи” даги Шермат, “Майсаранинг иши” ҳожи Аълам, “Водийллик келин” даги Ҳусан ака, “Марҳумнинг ҳурмати” –даги Афтобаза директори , “Келинлар қўзғолони” даги Ҳусан, “Бувимни қайтаринг” даги Илҳом ва бошқа комик образлар актёр ижодида муҳим ўрин тутади. 1968 йилдан бери Ўзбекистон телевидениеси орқали намоиш этилган телеминиатюралар театрининг иштирокчиларидан бири бўлган. Ҳ.Шарипов томошабинларга манзур бўладиган кичик образлар яратиб, ҳаётимизда учраб турадиган бюрокрад, пораҳўр, лақма ва боқи беғам одамларнинг ҳарактерини ишончли тарзда очиб бера олди. Ҳ. Шарипов 1980-1985 йилларда Тошкент театр ва рассомлик саънати институтида актёрлик маҳорати фанидан дарс бериб, шогирдлар етиштирди. Ҳ. Шариповнинг ижодий меҳнати муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон ҳалқ артисти” унвонига сазовор бўлди. Саънатлар Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси ва Ўзбекистон кинематография ҳодимлари уюшмаси аъзосидир. Мустақиллик йилларида у “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.         

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган