ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2931    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Француз рассоми Пикассо таваллуд топган кун
1881-10-25

Франсуз рассоми Пикассо
ПикассоПабло (асли Руис-и-Пикассо) (1881.25.10, Малага, Испания — 1973.8.4, Мужен, Франсия) — франсуз рассоми, жамоат арбоби; келиб чиқиши испан. Дастлабки таълимни отаси X.Руисдан олган: нафис санъат мактабида (1894—95), Барселона (1895 йилдан) ва Мадрид (1897—98) да ўқиган. 1904 йилдан деярли Парижда муқим яшаган. Йирик асарларининг илк намуналари 1900 йилларга туғри келади («Кекса гадо ўғил бола билан», 1903; «Шар устидаги қиз». 1905 ва бошқалар). Пикассонинг серқирра ижоди 20-аср санъатидаги қарама-қаршиликларни ўзида акс эттирган, тасвирий санъатнинг кўп соҳалари (рангтасвир, ҳайкалтарошлик,графика ва бошқалар) ривожига кучли таъсир кўрсатган, замонавий санъатдаги нқирозлар ҳамда зиддиятларни уйғунликда тасвирлаган. 1907 йилларда буюмларни ҳандасий шаклларга ажратиб текис юзада узилган ва ҳажмли бўлаклардан тасвирий санъат асарлари яратиб кубизмга асос солди. Бу даврда яратилган айрим асарлари (масалан, «Йелпиғичли xоним», 1909 ва бошқалар) нафис безаги ва жўшқин оҳангдорлиги билан ажралиб туради. 1910-йиллар ўрталаридан неоклассика анъаналари, 1925 йилдан сюрреализм, 1929 йилдан абстракт санъат та’сирида бўлган.
30-йиллар 2-ярмидан Пикассонинг ижтимоий мавқеи кўзга ташланади. Қаршилик кўрсатиш ҳаракати (Испания, 1936—39; Франсия, 1939—45)нинг фаол арбобига айланади, Пикассонинг жушқин усули энг юқори чўққисига етган «Герника» панноси (1937, Замонавий санъат музейи, Нью-Йоркда). 1940-йиллар 2-ярмидан Пикассо ижоди ранг-баранг: дастгоҳли рангтасвир, ҳайкалтарошлик, кулоллик, айниқса, графикада туркум асарлар яратди («Инсон комедияси» туркуми, 1953—54 ва бошқалар). Пикассонинг илғор инсонпарварлик қарашлари унинг асарларида («Тинчлик ка-бутари», тушь, 1947; «Тинчлик» намоёнлари. 1952, Валлорисдаги «Тинчлик ибодатxонаси» капелласида ва бошқалар) ўз ифодасини топди. Пикассо ижоди 20-аср ижодкорларига кучли таъсир кўрсатган. Пикассо Xалқаро тинчлик мукофоти (1950) ва бошқа мукофотлар лауреати.
Ма’лумот: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. “Ўзбекистон миллий энсиклопедияси”. Т.2004.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган