ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Интернет ташкил этилган кун
1969-09-30

1969 йил 30 сентябр – Интернет ташкил этилган кун
Замонавий ҳаётни интернет тармоғисиз тасаввур этиш мумкин эмас.Чек-чегарасиз маълумот олиш имконини берувчи қидирув тизими, минг-минглаб чақирим наридаги яқинларимиз билан бир зумда боғланиш имконияти, ахборотни масофадан туриб узатиш ва қабул қилиш, йиллаб кўришмаган инсонларимзни излаб топиш, электрик тармоқ орқали савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш, меҳнат фаолиятини осонлаштирадиган дастурлардан фойдаланиш, борингки, исмимизни ошкор қилмай, дардимизни тўкиб --солиш,ёлғизликка барҳам бериш... яна узоқ давом эттириш мумкин бу рўйхатни. Хуллас,ана шу беминнат безабон воситанинг “таваллуд куни” 30 сентябрь санасига тўғри келар экан.
1969 йил, кузнинг илк кунлари. АҚШнинг Калифорния университетига йиғилган 20 чоғли тадқиқотчи кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ажойиб мўжизанинг гувоҳи бўлдилар: тарихда илк бор икки компьютер уч метрли қалин кабель орқали бир-бири билан мулоқотга киришади-белгиланган маълумотни узатади...
2012 йил бошида дунё бўйлаб интернетдан фойдаланувчилар сони 2 миллиарддан ошганлиги эълон қилинди. Статистик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бутунжаҳон “ўргимчак ини”га “илинганлар” нинг деярли ярмини 25 ёшга тўлмаганлар, айнан шунча қисмини Осиё давлатлари аҳолиси ташкил этади. Маълумотларга кўра, бугунги кунда 9 миллиондан зиёд юртдошларимиз ҳам интернет билан ошно бўлиб улгурган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган