ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
26272829  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Композитор Манас Левийев таваллуд топган
1912-07-25

Левиев Манас Бетянович (1912.25.7,  Наманган-1990.30.4 Тошкент)- композитор, Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган  саънат  арбоби  (1962), Ўзбекистон халқ артисти (1972 Самарқанд мусиқа  ва хариёграфия    институтида таълим  олган  1930- 32), Ленингирад  консерваториясини  тугатган (1944). 2-жаҳон  уруши  қатнашчиси (1941-42).  Л. ижодида  ўзбек  ва тожик   халқлари  оҳанглари  кампазиторликка хос кўп овозлик  воситалар  билан ўйгунлашган.  Куйлари нафис  ва жозибадор  гармонияси  оддий  ва ширадор  бўлиб, деярли барча асарлари  ҳаётбахш,  кўтаринкилик  руҳи  билан   суғорилган. Кўпқиррали  ижодида  вокал мусиқаси  асосий ўрин тутади: “Дилистоним, сен менинг”, “Гўзал тонг”, “Садои  булбул” каби романислари, “Ўзбек  қизи овози”, “Ўрик гуллаганда” сингари қўшиқлари ва  бошқалар. Левиев ўзбек  мусиқали  драммаси  айниқса, мусиқали  комедия  жанирининг  ривожига  катта ҳисса  қўшган. “Олтин қўл (Уйғун, 1949), охирги  таҳрири (1958), Тошболта  ошиқ” (Ҳ.  Ғулом, 1961),  “Тошкентнинг нозанин маликаси” (Ҳ. Муҳаммад 1978), Қизил дуррали нозик нихолим” (Ч. Айтматов, Ҳ. Ғулом (1978) асарлари  мазкур жанирнинг баркамол намуналарига  айланди. Левиевнинг “Суҳайл ва Меҳри” М. Бурҳанов, Ок. Акбаров билан ҳамкорликда, (1958), “Маҳаллада дув-дув гап” 1961. Ўтган кунлар” (1969) каби  кинофилимьларга ёзган мусиқаси  ёрқин ва оммабоп  оҳанг ҳамда усуллари билан  ажиралиб  туради. Ҳамза  номидаги Ўзбекистон  Давлат мукофоти  лауреати (1979).

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган