
Мўминов Вафо Арабович
(1927.12.12, Шофиркон тумани-1989.11.9, Бухоро)-физик олим, Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган фан арбоби (1977), Физика-математика фанлари доктори (1979),
профессор (1981). СамДУни тугатган (1948). СамДУда (1948-1950), Фарғона
педагогика иниститутида (1951-1957) педагог. Ўзбекистон Фанлар Ядро физикаси
иниститутида илмий ходим (1957-1969),
директор ўринбосари (1969-1979), Бухоро педагогика иниститути директори
(1979-1986) ва умумий физика кафедраси мудири (1986-1989). Илмий ишлари, асосан
ядро физикасига оид. Унинг раҳбарлигида Ўзбекистон фан Ядро физикаси
иниститутидаги У-150 циклотрон базасида тезлаштирилган зарядли зарралар дастаси
ёрдамида моддаларнинг элемент таркибини таҳлил қилиш учун ноёб илмий ускуналар
ва услублар комплекси яратилади ва катта ҳажимдаги таҳлилий тадқиқотлар олиб
борилади. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофати лауреати (1981).