ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282931 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Франсуз ёзувчиси Мюссе (Musset) Алъфред Де таваллуд топган кун
1810-12-11

Мюссе (Musset) Алъфред Де (1810.11.12-Париж-1857.2.5)- Франсуз ёзувчиси. Франция академияси аъзоси (1852 йилдан). Илк шеърий тўплами “Испан ва Италъян қиссалари” (1830)да ромонтик мактаб дастури адабиётни ҳаётга яқинлаштириш, ёрқин манзара ва сюжетлар, кучли эҳтирослар билан йўғирланган қаҳрамонлар оброзини яратиш ўз ифодасининг топган. Севги ва рашк, хиёнат ва жазо бу тўпламга кирган достонлар мундарижасини ташкил этади. “Дудоқ ва жом” драматик достонида у озодликни куйлаб, ўзининг диний ҳурфикирлигини номойиш этган. Мюссенинг ёлғизлик ғам-аламлари акс этган “Тунлар” туркум достонлари (1835-1837) жаҳон ромонтик лирикасининг шоғ намуналаридан ҳисобланди. Мюссенинг илк пъесалари насрий йўл билан ёзилган (“Венеция туни, 1830; “Андреа делъ Сарто”, 1833; “Ишқ билан ҳазиллашиб бўлмайди”, 1834). Машҳур пъессаларидан бири “Лоренцаччо” (1834)да муҳим ижтимоий-сиёсий ғоялар сурилган. Мюссе ижодининг чўққиси “Аср фарзандининг тазарруси” (1836) ромонидир. Асарда Июлъ инқилобидан кейин тарих саҳнасига келган ёш авлоднинг умумлашма обрози тасвир этилган. Ушбу ромон жиддий муаммоларнинг кўтарганлиги ва руҳий таҳлилнинг теранлиги билан Мюссенинг бошқа асарларидан кескин ажралади. Мюссе ижодида Шарқ шеърияти таъсири ва Шарқ халқлари ҳаётидан олинган воқеалар тасвири муҳим ўрин эгалайди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган