ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Поп қироли Майкл Жексон таваллуд куни
1956-08-29

Роппа-роса 56 йил аввал 29 август куни америкалик қўшиқчи, раққос ҳамда қатор қўшиқлар муаллифи Майкл Жексон Гэри (АҚШнинг Индиана штатида)да дунёга келди. У оилажа еттинчи фарзанд эди.Шоу-бизнесга ёш Майкл беш ёшида, отаси “Жексон 5” оилавий ансамблини тузганда кириб келган. Майкл билан бирга бу ансамлбдан унинг яна 4 нафар акаси ўрин эгаллаган. Тез орада болакайнинг мусиқий қобилиятлари жуда юқори эканлиги аниқланди. Ёш болакай бу гуруҳни биринчилар қаторига кўтарилишига сабаб бўлди. 1969 -1971 йиллар оралиғида “Жексон 5” гуруҳи олтитта танловда иштирок этиб, 1971 йилларда хит-парадларнинг энг юқори ўринларидан жой эгаллаган.Улғаяётган иқтидор эгасини гуруҳдаги шон-шуҳрат қизиқтирмай қўйди ва тез орада Майкл яккахон ижродаги қўшиқларини ёза бошлади. 1971 йил унинг яккахон ижроликдаги илк қўшиғи «I’ll Be There» (Менг шу ерда бўламан) хит-параддан 4 ўринни эгаллади. 1971 йиллар Жексон айсонавий продюсер Куинси Жонсон билан танишади ва у билан ҳамкорликда ўзининг илк альбоми (1979йил) ёзилиб, 10 миллион нусҳада сотилади. Шундан кейин ижодидаги шов-шувли онлар кетма-кетлиги давом этади.1982 йил ёзилган “Thriller” (Триллер) альбоми 40 миллион нусҳада сотилиб, энг кўп сотилган тираждаги альбомлар номи билан Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.Ҳақиқатан афсонавий қўшиқчи Майкл Жексон 2009 йилнинг 25 июнь куни Лос-Анжелес (АҚШ)да 50 ёшида дунёдан кўз юмган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган