ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
161718202122
23242526272829
30      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Сурхондарё вилоятнинг Ангор тумани ташкил топган кун
1952-04-16

Ангор тумани Сурхондарё вилоятнинг тумани. 1952 йил 16 апрелда ташкил этилган. 1962 йил 24 декабрда Термиз туманига бирлаштирилган. 1979 йил 4 декабрда қайта тузидди. Ангор тумани  вилоят жанда жойлашган. Термиз, Музработ, Шеробод, Қизириқ ва Жарқўрғон туманлари билан чегарадош. Майдони 0,39 минг км2. Аҳолиси 85 минг киши (1997). Ангор туманида 1 шаҳарча (Ангор) ва 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Истиқлол, Дўстлик, Занг, Навоий, Таллимарон, Янгиобод, Қайран) бор. Маркази — Ангор шаҳарчаси. Ангорда миллод аввал 6 — 4- асрларда аҳоли манзиллари бўлган. Кушан подшолиги даврида (1—3- асрлар) деҳқончилик воҳаси таркиб топган. Зартепа қалъаси Ангорнинг маркази бўлган. 6 — 7-асрларда қалъалар, қўрғонлар вужудга келган. Ўтмишда Ангор Термизга борадиган савдо карвони қўниб ўтадиган қишлоқ ҳисобланган. Табиати. Туман вилоятнинг энг жанубида жойлашган. Шимолида Кизириқ, Ангор шаҳарчасида урушда ҳалок бўлган жангчилар хотирасига қурилган ёдгорлик. Шимолида Ховдоғ, жанубий-шарқида Қорақир қирлари бор. Улар орасида Каттақум жойлашган. Иқлими қуруқ субтропик иқлим. Қиши қисқа, илиқ. Январнинг ўртача температураси 2 — 3°. Ёзи иссиқ, давомли. Июлнинг ўртача темпертураси 31 — 32°. Йилига 120 — 130 мм ёғин тушади. Вегетация даври 300 кун. Туман ҳудудининг ғарбий қисмидан Шеробод дарёсининг қуйи қисми оқиб ўтади. Занг каналидан тармоқланадиган ариқлардан суғорилади. Тупроғи бўз, тақир, қумлоқ тупроқ. Тупроқ шўрланишини камайтириш учун туман ҳудуди бўйлаб шимолий-шарқдан жануб-ғарб йўналишида зовур қазилган. Шўра, янтоқ, жинғил, қиёқ, қамиш, бурган каби чўл ўсимликлари ўсади. Туман ҳудудининг кўп қисми ўзлаштирилганлиги сабабли чўл-даштга хос ёввойи ҳайвонлар деярли учрамайди. Аҳолисинингаксари қисми ўзбеклар; шунингдек тожик, туркман, рус, татар, яҳудий ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км2 га ўртача 218 киши тўғри келади. Аҳолисининг 90% дан ортиғи қишлоқларда яшайди. Хўжалиги. Ангор туманида 8 жамоа хўжалиги, 104 деҳқон-фермер хўжалиги, 36 ҳиссадорлик жамияти, 123 кичик корхона, 7 саноат корхонаси бор. Туман ғалла, пахта ва сабзавот-полиз маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган. Боғдорчилик ва токчилик билан ҳам шуғулланилади. 1999/2000 ўқув йилида 40 дан ортиқ умумий таълим мактабида 20559 ўқувчи таълим олди. 20 мингдан зиёд мактабгача тарбия муассасаси, муаллимлар тайёрлаш, касб-ҳунар лицейи, 2 иқтидорли болалар лицейи мавжуд. 30 кутубхона, маданиятуйи, 14қишлоқ клуби, Ангор шаҳарчасида А. Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи, «Орзу» кинотеатри аҳолига хизмат кўрсатади. Марказий касалхона, 8 қишлоқам-булаторияси, 52 фельдшер-акушерлик пункти, 2 поликлиника, марказий стадион, 12 спорт зали, 28 футбол майдончаси ишлаб турибди (2000).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган