ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
81011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Португалия корридаси шоусиниг пайдо бўлган куни
1867-08-14

 Ҳар йили 14 августда Абиулда португалия корридасининг туғилган куни ўтказилади ва унда асосий қаҳрамон – қадимий миллий анъаналарга йўғрилган коррида ҳисобланади. Корридабу нафақат мусобақа, балки у спорт билан санъат уйғунлиги, қўрқмас, ботирлар иштирокидаги шоудир. Кабальеро отга минган ҳолда жангни бошлайди, фуркадуш эса тик оёқда жанг олиб борувчи бўлиб, у хўкизнинг тери остидаги ёғ қатламига фарпа, яъни узунлиги 2 смли ўткир илгакнинг учи билан жароҳат етказилгандан кейин  жангга киришади. Бунинг оғриғини инсон учун игна билан укол қилишга тенглаштириш мумкин. Ўтган асрларда от устидаги жангчилар – аристрократлар, тик оёқдагилар эса – оддий инсолар бўлган. Бу нарса уларнинг устки кийимларида ҳам ажралиб туради. Шундан бери мамлакатда коррида қатнашчилари учун ёш бўйича аниқ чегаралар бор. Кичик категория («инфрантиш») га катта эмас, балки ёш хўкизлар билан жанг олиб борувчи 10-14 ёшдаги болалар киради. Ўсмир гуруҳ («ювенайлз») га 14-18 ёшдагилар киради. Асосий гуруҳ ёши – 18-35 ёшдаги эркаклардир. Португалия корридаси 1867 йилда вужудга келган. Коррида мусобақаларида 500-600 кг оғирликдаги уч-тўрт ёшдаги хўкизлар қатнашади. Бошқа корридаларга нисбатан португалия корридаси камроқ қон тўкиш билан ўтади. Коррида тугагандан сўнг хўкизларни ўз жойларига жўнатишади. Тренировка ва жанг олдидан уларнинг шохларига зарбани юмшатиш учун махсус чарм ғилофлар кийгазишади. Бундай ғилофлар фуркадушни, агар у биргина хатоликка  йўл қўйган бўлса ҳам, ҳимоя қилади. Жангчидан нафақат ботирлик, балки ўта кучли кўриш қобилияти, ҳаракатларни тезкор бажариш ва совуққонлик талаб этилади. Арена атрофидаги трибуналар ҳар доим одамга тўла – коррида халқ орасида, айниқса қизлар орасида жуда машҳурдир.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган