ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоир Маҳмуд Ҳодиев таваллуд топган кун
1904-05-16

Шоирнинг ҳаёт йўли. Ўтган асрнинг 20-йилларида Боту тахаллуси билан ижод қилган Маҳмуд Ҳодиев 1904 йил 16 майда Тошкент шаҳрида дунёга келди. “Боту бўзчи оиласида дунёга келган, - деб ёзади шоирни яхши билган замондошларидан бири Лазиз Азиззода. - ...Отаси Мақсуд Ҳодиев катта илм эгаси бўлмаса-да, улкан қалб эгаси эди, тараққийпарвар ёшлар ва олимлар билан доимо муносабатда бўлиб, ҳамиша газета ва журналларни қўлидан қўймасди. Саррожлик касбини ҳам яхши биларди”. ХХ аср, денгиз сингари, тўлқинланаётган пайт эди. Кўп ўтмай, Биринчи жаҳон уруши бошланди. Урушнинг момогулдиракли акс-садолари Туркистонга қадар етиб келди. Туркистон аталмиш кеманинг руслар томонидан бошқарилаётгани оддий кишилар ҳаётига ҳам ўз таҳририни киритди. Мақсуд ака замониасининг шайхонтаҳурлик илғор кишиларига яқин бўлгани учун тўнғич фарзандини рус-тузем мактабига ўқишга берди. Боту русчага унча-мунча тушунадиган, рус тилида чиққан “Самарқанд” сингари газеталарни бинойидек ўқийдиган бўлди. Ботунинг илк шеъри 1919 йилда ёзилган. Бўлажак шоир шу вақтда эндигина ўн беш ёшга қадам қўйган эди. Шундан кейин унинг вақтли матбуот саҳифаларида бир неча шеърлари эълон қилинди. 1922 йилда эса “Ўзбек ёш шоирлари” тўпламида Фитрат, Чўлпон, Элбек шеърлари билан бирга улар издоши бўлган Ботунинг ҳам дастлабки шеърлари нашр этилди. Фитрат ва Чўлпонларнинг ёш шоирни ўз бағрларига олишларида катта ҳикмат бор эди. Улар шу йўл билан ҳам Ботуни ўз таъсир доираларида ушлаб турмоқчи, уни ўз маслаклари руҳида тарбияламоқчи эдилар. Ёш шоир ижодининг дастлабки даврида адабий устозларига манзур бўла оладиган, ҳам янги тарихий давр руҳи билан тўйинган шеърлар ёзди. 1925 йили “Умид учқунлари”, 1929 йили эса “Тўлқин товушлари” тўпламларининг нашр этилиши билан Боту ўзбек ёшларининг энг севимли шоирлари қаторидан ўрин эгаллади. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган