ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
141516171819
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Селедка байрами (байрокчалар куни)
2014-06-07

Нидерландияда июннинг биринчи шанбасида анъанавий,  селедка  байрами   ўтказилади,  бандаргоҳга биринчи янги селедка ўлжаси келиши билан. Бу овланган балиқлар  ўзига хос, мадомики май ойининг  охирида сельд балиғи бенуқсон ўлчамга эришади ва ёғлилиги 14 фоизга етади. Бу байрамни яна "байроқчалар куни" ( Vlaggetjesdag )   деб ҳам аталади. Байроқчалар халқ сайлларини рамзи бўлиб,   бу куни ананавий Схефенинген  ( Scheveningen ) шаҳарчасининг кемалар кирадиган жойи  ва унга яқин  кўчалари байрокчалар билан ясатилади. Байрамга келганлар   мириқиб  янги мавсумнинг  биринчи селедкасидан - " холландсе ниуве " деб номланувчи  таомдан хохлаганча тановул қила олишади. Схефенинген бандаргоҳига кирган биринчи селедка овловчи кема, одатда пул мукофотини олади. "Селедка овловчи " кемалар флоти денгиздан қайтаётганда, ҳафта бошланишида, балиқни махсус усулда тозалаб, озгина туз қўшадилар ва бочкаларга жойлаштирадилар. Териб олинган харингнинг- селдь балиғининг  голландча номи шундай - биринчи кичкина бочкаси Нидерландия маликаси  Беатриксга совға қилинади.  Аллақачон русм бўлган анъанага кўра янги мавсумнинг бошланиш шарафига подшохга уч челак маълум ўлчам ва оғирликдаги, етарли ёғли ва тузланган балиқлар совға қилинади. Кейин бўлса ким ошди савдоси уюштиришади, у ерда шу йилдаги иккинчи кичкина бочка камрок тузланган тансик овқат сотилади. Унинг нархи 30 минг еврогача боради! Тушум маблағлари  ҳайрия мақсадга йўналтирилади. Ушбу маросимлардан кейин қолган ҳамма селедкани ҳамма хоҳловчиларга сотишади ва бутун Нидерландия бўйича уюштириладиган ва махаллий бомонд йиғиладиган «селедка  банкет»ларига жўнатишади. Оддийрок одамлар  "маатьесхарен "га тўйиш учун  кўчадаги  дўкончалардан камрок тузланган селедка  сотиб олиши мумкин. Миллий костюмлардаги сотувчилар харидорнинг кўз олдида   шўр сувли челакдан мойи ялтираб турган балиқни олади, абжирлик билан терисини шилади, суякдан гўштини ажратиб ва бир дақиқада хохловчига камрок тузланган сельд балиғининг  тоза биқин гўштини узатади. Сельд балиғи кунини Схефенинген  бандаргоҳини тўлдирган кўплаб  оркестрлар ижроси билан, сохилда уюштириладиган от чоптиришлар ва  қадимги қуроллардан ҳавога ўқ узишлар билан нишонлашади. Гавань  ҳамма хоҳлайдиганларни экскурсияга чорловчи  кадимги елканли ва замонавий тезюрар океан кемалари билан тўлдирилади. 15 асрга  қадар селедка овқат ўрнида ҳисобланмас эди. Уни   балиғ мойининг оғир хиди  туфайли ва  аччик мазаси учун хушлашмаган. У камбағаллар ва монахлар егулиги эди. Узоқ вақт шундай давом этиб, битта  голланд  балиқчиси  Виллем  Якоб Бейкельс   вазиятни тўлиқ ўзгартириб юборган ғоя келмагунча. Бейкельс  тузлашдан  олдин сельд балиғининг аччиқ мазага сабаб бўлаётган жабраларини олиб ташлади. Бу ишда у камолотга етишди ва ҳатто пичоқнинг бир ҳаракати билан  уларни йўқ қилиш усулини кашф этди. Шундай усул билан тайёрланган балиқни  Бейкельс  бочкаларига  чиройли килиб тахлади ва бир меъёрда тузлади.У бу ишни денгизда, балик овлаш жараёнида бажарар эди, кемаси бандаргохга етиб келгунча балик тузланиб бўларди. Бейкельс қўшнилари хамқишлоқларининг  мурракаб харакатлари натижасида мазали иштаха очар хушбўй хидли  оғизда эридиган семиз балиқча хосил бўлганидан  хайратда қолишди. Сельд балиғини катта шаҳарларда сота  бошлашди ва " янги маҳсулот "ни бутун Голландия  тан олди. Хақиқий сельд балиғи байрами  шундай бошланган, ва ҳалигача давом этаяпти.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган