ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
2627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Инсон илк маротаба Ойга илк қадам қўйган кун
1969-07-21

1969 йил 21 июль куни инсон илк бора Ойга қадам қўйган. Бу инсон Америка кемаси “Апполон-11” командири Нил Армстронг бўлган. Ҳатто бу инсоннинг Ойга қадам қўйиб, айтган гапи кўпчиликка машҳур: “Бу инсоннинг кичик бир қадами, лекин инсоният учун буюк сакрашдир”. Кема экипажида учта астронавт бўлган. Экспедиция илмий тадқиқот мақсадида уюштирилмаган, унинг ягона мақсади — Ойга Ер спутникада муваффақиятли қўниб, тинчгина ортга қайтиш бўлган. Миссия вақти гуруҳ кемаси орбитада қолган, икки астронавт Нил Армстронг ҳамда Эдвин Олдринлар эса учиш модулида Ойга қўниш, у ердаги ердан намуна олиб, суратга олиш ва бир неча асбоблоар ўрнатиши керак бўлган. Модуль денгизга 20 июль куни Гринвич бўйича соат 20.17 да қўнган. Армстронг Ой сатҳига беш соатдан кейин тушади, бир неча вақтдан сўнг унга Олдрин ҳам қўшилади. Модуль ташқарисига ўрнатилган камера касмонавтларнинг Ойга қўнганини трансляция қилган. Астронавтлар керакли миқдордаги материалларни йиғиб, асбобларни ҳамда телевизион камерани ўрнатгач, Америка байроғини ҳам ўрнатишган. Маълум бўлишича, АҚШ Конгресси НАСАнинг ойга БМТ байроғини ўрнатишдан бош тортишган. Астронавтлар эсдалик ёзув қолдирилган “Биз, Ер сайёрасидан Ойга қадам қўйган биринчи одамлармиз. Янги эранинг 1969 йили, июль. Биз барча инсоният номидан тинчлик билан келдик” спутник қолдиришган. Олдрин Ойда бир ярим соатга яқин бўлган, Армстронг эса икки соату, ўн дақиқа. 22 соатдан сўнг табиий спутник сатҳидан учув модули ҳаракатланиб, астронавтлар Ерга муваффақиятли қўнишади. 1969 йил 13 август куни астронавтлари шодиёна равишда Нью-Йорк, Чикаго ҳамда Лос-Анжелесда кутиб олишди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган