ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Японияда “Балоғатга етганлар куни” байрами
2000-01-13

13 январь – Японияда “Балоғатга  етганлар  куни” байрами.
Японияда балоғат ёши  кунида қизлар жуда чиройли ва хушчақчақ бўладилар. “Мен яхши иш топиб, хизмат пиллапоясидан кўтарилишни истайман”, “Мен оилавий тадбиркорликни давом эттираман ва отамнинг фирмасини гуллаши учун ҳаракат қиламан”, “Мен омадли турмуш қуриб катта уйда яшашни истайман”, “Мен кўп пул ишлаб топиб, дунё бўйлаб саёҳат қилишни ва турли халқлар маданиятини ўрганишни истайман” ... Бу ўсмир йигит ва қизларнинг,  балоғат ёшига етганларга бағишланган маросим қатнашувчиларига “Улғайгандан сўнг нимага эришмоқчисиз?” саволига берилган  жавобларининг айримларидир. Японияда балоғатга 20 ёшда  етишади ва ҳар йили январнинг иккинчи душанба кунида Балоғатга етганлар куни нишонланади. Япониялик йигит- қизларга 20 ёшида улғайганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари берилади: бу ёшдан улар сайловларда қатнаша оладилар, қонун олдида батамом жавобгарликка эгалар, уларга нисбатан меҳнатга оид қонун чиқаришга рухсат этилади. Балоғатга етганлар кунида шу йили 20 ёшга тўлган ва тўлаётганларнинг  ҳаммаси махсус ташкил этилган маросимда табрик ва қутловлар қабул қиладилар. Қоидага кўра, қизлар фурисоде деб номланган енги узун, ёрқин рангли кимоно киядилар. Йигитлар одатда  байрамона қора костюм киядилар, гарчи охирги йилларда кўпчилик  эркаклар кимоносини афзал кўришмоқда. Бу куни ибодатхонада ёзилган ва илинган истаклар албатта амалга ошади. Одатда шаҳар ҳокимликлари  балоғатга етганлар учун тантанали маросим ва кечалар уюштирадилар, байрам сабабчиларига эсдалик совғалари беришади. Ҳар бир иштирокчига маҳаллий маъмурият бошлиғидан ёки ўқув муассасаси томонидан алоҳида таклифнома юборилади. 20 ёшли фуқаролар рўйхатини ҳокимият солиқ бошқармасидан олади, чунки ҳар бир япониялик яшаши учун солиқ тўлашига мажбур. Солиқдан бош тортувчилар таклифнома олмайди ва маросимга  киритилмайди. Балоғатга етганлар куни расмий равишда 1948 йилдан байрамона кун деб ҳисобланган. Бундан олдин катта ҳаётга қадам қўйиш маросими ошкора равишда эмас, балки оила даврасида нишонланар эди. Дастлаб балоғатга етганлар куни 15 январда нишонланар эди ва ўз-ўзидан байрамона дам олиш ҳафтанинг ўртасига тўғри келади. Шу муносабат билан фақат бир кун – бу жуда кам, бундан ташқари, ёшлар орасида шундай удум бор, улар балоғатга еган куни қадрдон шаҳрига,ота уйига  қайтиб байрамни яқинлари ва болаликдаги дўстлари билан нишонлашади.1998 йилда чиқарилган қонунга биноан, байрам 2000 йилдан бошлаб белгиланган сана январь ойининг иккинчи душанбасида кўчирилди. Ёшлар қонуний 3 кун байрам қилишга  эга бўлдилар ва барча японлар бу кунни “бахтли душанба” деб атай бошладилар. 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган