ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Таниқли шоира Ҳалима Аҳмедова таваллуд топган кун
1960-10-01

Ҳалима Аҳмедова 1960 йил 1 октябрда Бухоро вилояти (Ҳозирги Навоий вилояти)нинг Қизилтепа тумани Пўлоти қишлоғида туғилган. 1978 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетига кирган 1983 йили олийгоҳни тамомлаб, Навоий вилоятидаги педагогика билим юртида ишлаган. 1984-1985 йиллари вилоятнинг “Дўстлик байроғи” газетаси хизмат қилган. 1986-1988 йиллари Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир вазифасида фаолият юритган. 1988-1990 йиллари Москвадаги Олий адабиёт курсида таҳсил олган. 1990-1991 йиллари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги адабиёт жамғармасида, 1994-1998 йиллари “Тонг юлдузи” газетасида ишлаган. 1998 йилдан Ўзбекистон радиосида муҳаррир вазифасида фаолият юритиб келмоқда. Шоира 1987 йилдан буён Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. . Шоиранинг илк китоби 1986 йили “Кўзимнинг тили” номи билан чоп этилган. Кейинчалик 1987 йили “Тунги марваридгуллар”, 1996 йили “Эрк дарчаси”. 2005 йили “Тийрамоҳ”, 2007 йили “Афсун”, 2008 йили “Умид сояси”, 2011 йили “Нигоҳ қибласи”, 2012 йили “Шафақ ибодати”, “Ëсуман гулининг сояси” (2013)   сингари китоблари нашр этилган.

Ҳалима Аҳмедова Лондонда ўтказилган “Марказий Осиë китоб форуми ва адабиëти фестивали”нинг “Адабий асар” номинациясидаги мукофотига сазовор бўлган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган