Ню-Жерсида ҳаво шарлари фестивали куни
1983-07-27

Нью-Жерсида Ҳаво шарлари фестивали — Шимолий Америкадаги энг йирик фестиваллардан биридир. Ушбу фестивал ҳар йили июль ойининг сўнгги дам олиш кунлари Редингтон шаҳрининг Солберг аэропортида ўтказилиб, илк бор фестиваль 1983 йили ўтказилган. Таъкидлаш жоизки, бу фестиваль нафақат узоқ йиллик тарихга эга, балки Американинг энг яхши фестиваллар юзталигидан ҳам ўрин эгаллаган ва “Энг яхши махсус тадбир” номинациясини қўлга киритган. Ҳар йили ушбу тадбир меҳмонлари 200 га яқин бўлиб, кўпчилик оилавий қатнашади. Уч кун давомида аэропорот осмони юзлаб рангли ҳаво шарлари осмонга кўтарилганда камалакнинг барча ранглари ила ёрқин тус эгаллайди. Шарлар орасида парашютчилар рақси бошланади. Бу жуда гўзал манзара!