ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Маъмуржон Салимжонович Тўхтасинов таваллуд топган кун
1958-11-26

Маъмуржон Тўхтасинов Салимжонович 1958 йил 18 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Лирик хонанди, Ўзбекистон халқ артисти (2000). Тошкент маданият институтини тугатган (1986). Олтиариқ маданият уйида бадиий раҳбар, мусиқа мактабида ўқитувчи (1986-96), “Ўзбекнаво” бирлашмаси Фарғона вилояти бўлимида яккахон хонанда (1997 йилдан). Овози майин, кенг диапазонли, ижро услуби Фарғона водийси ҳофизлик анъаналарига асосланган. Репертуаридан мақом йўллари (“Чоргоҳ”, “Сарахбори Оромижон”, “Савти Сувора” ва бошқалар), мумтоз ашула ва замонавий бастакорлар асарлари (“Кўча боғи”, “Мустаҳзод”, А. Исмоиловнинг ”Гоҳо-гоҳо келасан”, Р. Турсуновнинг “Ғамзасин” ва бошқалар) ўрин олган. Айниқса, “Бобур” (1990,  “Яхшилик”), Лайди ва Мажнун” (1993), ”Кеча ва кундуз” (1995), “Шаҳзода ва Малика” видеофильмларига айтган мумтоз ва ўзи басталаган ашулалари машҳур. Тожикистон, Қозогистон, Германия каби мамлакатларда гастролда бўлган. Ижролари 2 та грампластинка (“Дилраболар”,  1987;  “Орзулар парвози”, 1988) Ўзбекистон радиоси фоножамғармасига ёзилган. Халқаро Бобур мукофоти совриндори (1998).     


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган