ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
АҚШда шарикли ручка патентланган ва оммавий ишлаб чиқариш бошланган кун
1943-06-10

Шарикли ручка ихтиро қилиниши расмий равишда  ХIХ аср охири ҳисобланади,  Венгер журналисти Ласло Биро эса хозирги замонавий шарик ручкасига ўхшаш ручкани 1938 йилда ихтиро этди. Унга оддий перо билан кўп ёзишга  тўғри келарди, шунингдек сиёхдон талаб қилинган  ва ишлатилганда сиёх доғ қолдирганлиги туфайли,  у "ташвишсиз" ручка  яратишга киришди. Ихтиро сердаромаддек туюлди. Деярли дарҳол Шарикли ручка ишлаб чиқариш  патентини  Буюк Британиянинг Харбий хаво хизмати  ўзининг учувчилари учун  сотиб олди. Уларга парвоз пайтида пероли ручка ишлатиш ғоят ноқулай бўлган эди. Бироқ кўп ўтмай у   Аргентинада,  ўзининг  патентини қайта рўйхатдан ўтказди  ва катта фойда билан уни 1 млн.долларга "Eversharp" компаниясига  сотди. Аргентина компанияси  дунёда биринчи шарикли ручкалар   ишлаб чиқаришни йулга кўйди. . Мамлакат ичида савдо жуда яхши кетаётган эди: янги асбобнинг  арзонлиги ва омилкорлиги  кўпдан-кўп харидорларни жалб қилди . Бироқ, "Eversharp"  дунё бозорини  эгаллашни  ўйлаганда патент системасидаги камчиликлар туфайли  катта кўнгилсизлик  содир бўлди. Ручка  фақат  Венгрияда ва  Аргентинада муаллиф томонидан патентланган эди. Ғоя ўғирлиги(плагиат)га рухсат бермаслик  учун, дунёнинг  барча мамлакатларида унга ихтиро учун  патент олиш керак эди. Модомики бу хақиқатда бажариб бўлмайдиган вазифа бўлгани учун, шарикли ручкалар ғоясини Биро ва "Eversharp"дан ўғирлашди. 1943 йили 10 июнда ҳозиржавоб  Америкалик  коммивояжер(шаҳарма шаҳар буюртма тўловчи вакил) Милтон Рейнолдс  шундай ручкани  АҚШда патентлади ва уни оммавий ишлаб чиқаришни бошлади. Ручкалар жуда катта микдорда сотила бошлади. Фақат бир кунда биттада Нью-йорк дўконида 10 минг. дона сотилган эди!  Ихтиро муаллифи патентга ўзининг ҳуқуқини  америка судида ҳимоя қилмоқчи бўлди, лекин ютқазди.  1958 йилда  франциялик  Марсель  Бик  шарикли  ручкани бир оз янгилади  ва ишлаб чиқаришда  энг арзон   BIC номли  андозани яратди. Ҳозирда  "BIC Corporation"  АҚШда шарикли  ручкани  савдо-сотиқ  бозорини  учдан  бирини   назорат қилади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган