ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Қизиқчи Муҳиддин Қизиқ Дарвешов таваллуд топган кун
1938-02-26

Муҳиддин Қизиқ Дарвешов (1938.26.2 – Бувайда тумани – 1995.25.9) – қизиқчи. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1959). Теша қизиқ Комилов ва Охунжон қизиқ Ҳузуржоновларга эргашиб, “Сартарош”, “Самолёт”, “Ичкиликнинг оқибати”; “Ашулачининг калтак ейиши” кулги-ҳикояларни ижро этган. Ҳаётий воқеалар асосида ўзи мустақил кулги-ҳикоя, латифа ва ҳангомалар тўқиб ижро этган. Муҳиддин қизиқ репертуари ниҳоятда бой бўлиб, у гарчи асосан кулги-ҳикоя, латифа ва ҳангома жанрларида ижод қилган бўлса-да, ўз чиқишларида уларни бир-бирига боғлаб намойиш этган. “Телефон”, “Футбол”, “Шахмат”, “Бедана” пайровларида тортишган. Аскияни воқеабанд қилиб қуришга уста бўлган. 1986 йилда Бувайда тумани маданият уйи қошида “Қаҳқаҳа” гуруҳини ташкил этган. 1967 йил халқ ижодиёти кўриги, 1984, 1986, 1988 йилларда аскиячи ва қизиқчиларнинг республика кўрик-танловининг ғолиби. 
Ўзбекистон миллий энциклопедияси.Т.,2003


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган