
1955 йили Буюк Британияда “Гиннеснинг рекордлар китоби” нинг илк сони
нашрдан чиқди. Бугун бу китоб барчага бирдек таниш. Кимдир унннг сахифаларидан
жой олишга умрини бағишласа, бошқа биров бор-будини аямайди. Рекордлар китобини
чоп қилиш ғояси 1951 йилда, ажойиб бир вазиятда туғилган. Бир ўтиришда инглиз
киборлари европадаги қушчаларнинг кайси
бири энг тез учиши ҳақида ҳазиломиз баҳс бойлаб қолишди. Биров “у” дейди. Биров
“бу”. Мунозарадан таьсирланиб кетган
давра иштирокчиларидан бири сэр Хью Бивер уйига қайтгач, турли ноанъанавий
рекордлар тўғрисида маълумот йиғишга, сўнг уни бир Жаноб Хью китобни қадимги
аждодлари насаби билан, яъни “Гиннсс” деб атайди. Наширни тайёрлаш учун Лондонда махсус агентлик
очилади. Унинг ходимларига турли соҳалардаги қизикарли ютуқларни қайд қилиш
вазифаси юклатилади. Маълумот тўплаш жараёнида рекордларга оид фактлар бу
борада гувохлар ва мутахассислар фикрлари ўрганилади. Натижада 1955 йил 27
августда “Гиннес”нинг 198 сахифалик нашри дунё юзини кўрада. Китоб илк кунларданоқ қўлма-қўл бўлиб кетади. "'Гиннсснинг рекордлар китоби сарлавҳаси остида чиққан
кейинги китоблар ҳам энг оммабоп нашрлар
қаторидан жой олади. Бугунги кунда хар йили 80 миллиондан зиёд нусхада 40 та
тилда чоп этиладиган мазкур китоб жахоннинг 100 дан ортиқ мамлакатида ўз
мухлисларига эга. Дарвоқе, “Гиннеснинг рекордлар китоби” адади энг катта нашр сифатида
“Гиннеснинг рекордлар китоби” дан жой олган!
Маълумот: Жаҳон адабиёти журнали. Янги аср авлоди. 2012.