ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Француз композитори Люлли Жан Батист таваллуд топган кун
1632-11-28

Люлли Жан Батист 1632 йил 28 ноябрда Флоренция шаҳрида туғилган. Француз  композитори, мусиқий классицизм услубининг йирик намояндаси. 14 ёшидан Парижда яшаб, мусиқадан сабоқ олган. 1653 йилдан Людовик ХIV саройида композитор, 1672 йилдан Париждаги “Қирол мусиқа академияси” (кейинчалик “Гранд опера” театри)нинг раҳбари. Люлли “лирик трагедия” жанрини яратиб, миллий опера ҳамда “француз увертюраси”га асос солган. Асарлари мусиқий мавзулар ёрқинлиги ва ифодавийлиги, композицион мукаммаллиги, гармония ва ритмик воситаларининг равшанлиги, кўтаринки руҳда яратилган вокал куйларнинг маънодорлиги билан ажралиб туради. Антик мавзуларга асосланган опера (“Кадм ва Гермиока”, “Альцеста”, ”Тезей”, “Персей”, Армида” ва бошқа 1673-1686),  опера-балетлар (“Севгининг ғалабаси”, 1681; “Тинчлик даргоҳи”, 1685 ва бшқа), дивертисмент, чолғу куй, ария, қўшиқлар, диний мусиқа асарлари муаллифи. Люлли 1687 йил  Парижда шаҳрида 23 мартда вафот этди. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган