ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 12356
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Мексикада болалар куни
1995-04-30

Мексикада хам болаларни севишади ва ардоқлашади. Шундан кўриниб турибдики  Мексикаликлар болажонлар учун алохида санани, яъни 30 апрелни – болалар куни деб эълон қилишган. Анъанавий бу кунда хамма болалар ота-оналар ва қариндошларидан совғалар оладилар. Бу кунга болалар марказлари, театр ва ўйин заллари ўзларининг байрамона томошалари билан болаларни хушнуд этадилар. Мексика болалари хам, барча болалар сингари ўзларига оро бериб ўйинлар ўйнашни хуш кўрадилар. Албатта болалар байрамга ўзларининг миллий кийимлари  бўлган сомбрерода ташриф буюрадилар. Байрамда иштирок этиш 12 ёшдан ошмаган болажонлар учун бепул бўлган . 1995 йилда Мексика Миллий Санъат музейи ташабусси билан ўтказилган биринчи болалар байрам тантанаси  болалар кунининг ифтихори бўлган. Бу тадбирнинг жуда хам машхур  бўлганидан, Музей ходимлари хар болалар куни байрамини шу анъанада давом  эттиришни режалаштиришди. Хар болалар куни байрамининг тайёргарлиги учун  талабалар, кўнгиллилар ва мактаб ўқувчилари жалб қилинади. 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган