ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Қишлоқ хўжалик фанлари доктори Негруль Александр Михайлович таваллуд топган кун
1900-12-25

Негруль Александр Михайлович (1900.25.12, Полтава-1971.25.7, Москва )-узум гентитикаси ва селекцияси соҳасидаги олим, Қишлоқ хўжалик фанлари доктори (1938), профессор (1940). РСФСРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1965). Одесса қишлоқ хўжалиги иниститутини тугатган (1925). 1926-1944 йилларда Одесса виночилик станясида, узумчилик ва виночилик иниститутида (Тбилиси шаҳри.), Бутуниттифоқ ўсимликшунослик иниститутида (Санкет-Петербург шаҳри) узум селекцияси бўлими бошлиғи. 1944 йилдан Москва қишлоқ хўжалиги академияси виночилик ва субторопик экинлар кафедраси мудири. Негрулъ токнинг генеалогик таснифини тузди. Ўрта Осиёда хўракиузумчиликнинг ривожлантиришга катта ҳисса қўшди, токнинг 16 янги навини яратди (М.С. Журавелъ билан ҳамкорликда). Бу навлар Ўзбекистонда ва қўшни давлатларда катта майдонларга экилади (Гўзал қора, ВИР, мускати, Жўраузум, Эртаги ВИР, Тарнов, Ўзбекистон мускати, Октябръсий,  Победа ва бошқалар) ВАСХНИЛ узумчилик секциясининг раиси, Италия узумчилик ва виночилик академиясининг муҳбир аъзоси бўлган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган