ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
7810111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Австралиялик физиолог Эклс, Экклс Жон Керью таваллуд топган кун
1903-01-27

Эклс, Экклс Жон Керью (1903.27.01, Мельбурн – 1997.2.5, Швейцария) – австралиялик физиолог. Мельбурн университети (1925) ва Оксфорддаги Магдален коллежини тугатган (1929), 1927-37 йилларда Оксфордда Ч. Шеррингтон раҳбарлигида ишлаган. Сиднейдаги патология институти директори (1937-44). Отаго (Янги Зеландия) университетида физиология профессори (1944-51). Канбер Австралия миллий университетида физиология профессори (1951-66). Чикаго институти ва Нью-Йорк университетида турли лавозимларда фаолият юритган. Илмий фаолияти нерв ҳужайраларидаги электрик жараёнларга оид. Эклс нерв ҳужайраларида қўзғалиш ва тормозланишнинг ион механизмларини ўрганган, бир ҳужайрада ҳосил бўлган нерв импульслари иккинчи ҳужайрага қандай ўтказилишини кўрсатиб берган. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1941 йилдан), Нобель мукофоти лауреати (1963; А.Л.Хожкин ва А.Ф.Хаксли билан ҳамкорликда).
Ўзбекистон миллий энциклопедияси.Т.,2005


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган