ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Низомова Раьно Ҳошимована таваллуд топган кун
1935-12-25

Низомова Раьно Ҳошимована (1935.25.12, Қўқон)-раққоса, балетмейстер, педагог. Ўзбекистон халқ артисти (1974). Тошкент хореография билими юртини мумтоз рақс бўлимини (1954), Тошкент Маданият иниститутининг режессёрлик бўлимини (1982) тугатган. 1954-1957 йил Навоий театрида, 1957-1978 йиллар “Баҳор” ансамбилида етакчи рақосса (айни вақтда 1956 йилдан репетитор-балетмейстер ва бадий раҳбар ўринбосари). “Наргиз” болалар ашула ва рақс ансамблининг ташкилотчиси (1978), бадий раҳбари ва балетмейстер (1989 йилгача). 1980 йилдан Тошкент маданият иниститутининг хореография бўлимида ўқитувчи (1992 йилдан профессор). Навоий театрининг “Оққуш кўли”, “Уйқудаги гўзал”, “Етти гўзал”, “Эсмеральда”, “Жизель” ва бошқа спектаклларида балет партияларини ижро этган. Низомованинг ижоди серқирра бўлиб, Фарғона, Бухоро, Хоразм услубидаги ўзбек мумтоз, халқ замонавий рақсларини, қардош ва хорижий халқлар рақсини бир маромда маҳорат билан ижро этган. Низомова репертуаридан “Баҳор” ансамбилида “Пилла”, “Жонон”, “Роҳат”, “Танавор”, “Фарғона рубоийси”, “Аста қиёлаб ўтади”, “Ўша Раьно”, “Завқим келур”, “Шўх қиз”, “Ўйнасин” каби ҳамда афғон, ҳинд, покистон, поляк ва бошқа халқлар рақслари ўрин олган. Балетмейстер сифатида “Лолалар”, “Ёшлик вальси”, “Соқийномаи Баёт”, “Дилхирож”, “Ўзбекистон қизлари”, “Духтари зебо” ва бошқа рақсларни саҳналаштирган. Австрия, Чехословакия, Индонезия, Япония, Ҳиндистон, Покистон, Канада, Миср ва бошқа мамлакатларда гастролда бўлган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган