ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Низомхўжаев Жамол таваллуд топган кун
1921-12-15

Низомхўжаев Жамол (1921.15.12-Тошкент-1992.26.9)-опера хонандаси (баритон), Ўзбекистон халқ артисти (1964). Москва ўзбек опера студиясида таьлим олган (1938-1939), Тошкент консерваториясини тугатган (1950). Навоий театрида солист (1939-1983), шунингдек, Тошкент маданийоқартув билими юртида ўқитувчи (1961-1987). Низомхўжаев мусиқали драмаларда Қодир (Яшин, М. Муҳамедов; Р. Глиэр, “Гулсара”) ва бошқа ўзбек операларида Нав-Фал (Р. Глиэр ва Т. Содиқов, “Лайли ва Мажнун”), Бўрон (С. Васеленко ва М.Ашрафий, “Бўрон”), Фарҳод (В. Успенский ва Г. Мушелъ, “Фарҳод ва Ширин”), Ниёзматбек, Ардешер (М. Ашрафий, “Шоир қалби”, “Дилором”), шунингдек, мумтоз операларида Эскамильо (Ж. Бизе, “Кармен ”), Томский (П. Чайковский, “Қарға моткаси”), Грязной (Н. Римиский-Корсаков “Шоҳқайлиғи”) каби партияларни ижро этган. Опера ижрочилигида миллий ашула ижро услубини уйғунлаштиришга интилган. Ўзбек халқ ашулалари (“Лайлодин ортиқсан”, “Қошлари қаламлар” ва бошқа), мақом йўллари (“Дугоҳ”, “Дугоҳ таронаси”, “Ушшоқ” каби) вазамонавий қўшиқлар (“Ватанга меҳр”, “Шу тонг ҳамдам”, “Ассалом” ва ) Низомхўжаев ижодида муҳим ўрин тутади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган