
31 нафар ёш шахматчилар Бутунжахон ёшлар чемпионатида
Ўзбекистон шарафини химоя қилади, «Magicchess» шахмат клуби. Шахмат бўйича
бутунжахон ёшлар чемпионати 29-декабр куни Бирлашган Араб Амирлигининг Ал-Айн
шахрида 8, 10, 12, 14, 16 ва 18 ёшли боллар ва қизлар ўртасида ўтказилади. Дунёнинг
120 давлати вакиллари иштирокида ўтказиладиган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон
шарафини 31 нафар шахматчи химоя қилади. Ўзбекистон терма жамоасида жахон чемпиони
(2012-йил Словения) Нодирбек Абдусатторов, брўнза медали (Бразилия) совриндори
Гулрухбегим Тохиржонова, Осиё чемпиони Ортиқ Ниғматов, Осиё чемпиони
(Шри-Ланка) Шамсиддин Вохидов, 6 ёшгача бўлган болалар ўртасида Осиё чемпиони
(Эрон) Исломбек Синдаров хамда қатор халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори
Темур Игонин каби иқтидорли ёшлар ўрин олган.