ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбек футболининг энг яхшилари аниқланган кун
2013-12-23

23-декабр куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг йил якунларига ва 2013 йил лауреатларини тақдирлашига бағишланган тантанали маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон У-17 ўсмирлар терма жамоасининг бир йўла уч нафар футболчиси - Акобир Тўраев, Жамшид Болтабоев ва Иззатилла Абдуллаевлар «Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси» йўналишида ғолиб деб топилди. Ўзбекистон У-17 Ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев «Йилнинг футбол бўйича энг яхши болалар мураббийи» номинациясида ғолиб деб топилди. «Фаир Плай - Ҳалол ўйин» номинациясида Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси ғолиб чиқди. Жамоа футболчилари мавсум давомида хакамлар томонидан 45 марта огохлантирилган бўлса-да, бироқ хакамлар ушбу жамоа футболчиларига бирор марта қизил карточка кўрсатишмади. Футболчиларни огохлантириш ва майдондан четлатиш хуқуқига эга бўлган ваколатли шахслар - футбол хакамлари орасида эса кетма-кет саккизинчи марта Равшан Эрматов «Йилнинг энг яхши хаками» деб топилди. «Энг яхши матбуот хизмати» номинацияси бўйича «Насаф» футбол клуби матбуот хизматига тенг келадигани топилмади. Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби украиналик хужумчиси Александр Пишур 19та гол билан мавсум тўпурарига айланди ва ўз-ўзидан, Ўзбекистон Чемпионати-2013нинг «энг яхши тўпурари» совринини қўлга киритди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси хамда Москванинг «Локомотив» клуби химоячиси Виталий Денисов Омовий Ахборот Воситаси ходимлари ўртасида ўтказилган сўров натижалари якунига кўра Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги «энг яхши футболчиси» деб топилган бўлса, Ўзбекистон Миллий Чемпионати бронза медали сохиби ва Ўзбекистон Кубоги финалчиси Қаршининг «Насаф» клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йилнинг «энг яхши мураббийи» деб топилди. Тантанали тадбир давомида 2013 йили ўз ёш тоифасида Тукрия ва Бирлашган Араб Амирлиги давлатларида ташкил этилган жахон чемпионати бахсларида чиройли ва муваффақиятли ўйин кўрсатган Ўзбекистон У-20 ёшлар ва Ўзбекистон У-17 ўсмирлар терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими хам бўлиб ўтди. Жумладан, хар иккала терма жамоа мураббийлари, мос равишда, Ахмаджон Мусаев ва Дилшод Нуралиев «Чевролет Малибу» русумидаги автомобиллар билан тақдирланишди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган