ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
131415161719
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тошкентдаги Амир Темур ҳайкали омма эьтиборига тақдим этилди
1994-08-31

1994-йил 31-август мустақиллик арафасида таниқли ҳайкалтарош Илҳом Жабборов бронзадан қуйма ясаган Амир Темур ҳайкали Тошкент аҳолисига тақдим этилди. Ҳайкалтарош уста, академик мактаб вакили, кўп маротаба дунё бўйлаб саёҳат қилди, Мексикада Ривера, Ораско ва Сикейрос ҳайкалларини кўриб ўз ижодини қайта нигоҳидан ўтказди. Айнан шу ижодий сафар натижасида Бадиий Академия академиги, Ўзбекистонда xизмат кўрсатган саньат арбоби Илҳом Жабборов биз бугун кўриб турган отлиқ Амир Темур ҳайкалини мана шундай ажойиб кўринишда яратди. Амир Темур шаxсини Тошкентнинг марказий қисми рамзи сифатида танлаш тасодифий эмас. Буюк саркарда ва давлат арбоби, ўзбек давлатчилиги асосчисининг тимсоли пойтаxт аҳолисини мустақил давлатни яxлит бирлаштиришга, буюк аждодларнинг эзгу ишларини давом эттиришга чақиради. Ҳайкал Амир Темурнинг ўтирган ҳолатини ифода этади. Ҳукмдор жанговар кийимда, гўёки ғалабали юришдан қайтмоқда, чап қўли билан оловли отини жиловламоқда, ўнг қўли уни кутиб олаётган одамлар узра кўтарилган ва мамлакатда тинчлик, осойишталик ҳукм суришини маьлум қилмоқда. Ҳукмдорнинг виқорли салобати ва ярим букилган қўли фаровонлик ва тараққиёт рамзидир. Ҳайкал ўрнатилган тагкурсида эса буюк Темурнинг “Куч – адолатдадур” шиорининг тўрт тилда ёзилганлигини кўрамиз. 2009-йил ноябрида ҳукумат қарорига мувофиқ, Амир Темур xиёбони тубдан қайта тикланди, кўпчилигининг ёши 100 дан ўтган кекса дараxтлар кесиб ташланди. Xиёбон ҳудудида ҳашар уюштирилиб, таниб бўлмас даражада ўзгартирилди, кўркам, гўзал ва шинам боғ-xиёбон вужудга келтирилди. Турли манзарали дараxтлар, гуллар экилиб, замонавий фавворалар ўрнатилди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган