Тарихчи олим, Пикулин Михаил таваллуд топган кун
1909-09-29

Тарихчи олим, Пикулин Михаил
Пикулин Михаил Григорьевич (1909.29.9, Острогожск шаҳри, Воронеж губернияси – 1987.12.1, Тошкент) – тарихчи олим, шарқшунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1969).Тарих фанлари доктори (1961), профессор (1962), 1950-52 йилларда ҳарбий хизматни давом эттирган ҳолда Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти хорижий Шарқ бўлими мудири, харбий хизматдан захирага чиққач, 1952-71 йилларда шу институтда хорижий Шарқ янги ва энг янги тарихи бўлими мудири ва илмий ишлар бўйича институт директор ўринбосари. Илмий фаолияти Афғонистон тарихи, этнографияси ва иқтисодиёти , шунингдек, хорижий Шарқ мамлакатларида сиёсий-иқтисодий аҳвол, мустамлакачиликка қарши кураш ва бошқаларга оид.
Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2003.