ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Итальян физиги Ферми Энрико таваллуд топган кун
1901-09-29

Итальян физиги Ферми Энрико
Ферми Энрико (1901.29.9, Рим 1954.28.11, Чикаго) – итальян физиги . Миллий академия аъзоси (1935). Пиза университетини тугатган (1922). Гёттинген, Лейден, Рим, Флорентий университетларида ишлаган. Рим университети профессори (1926-38) АҚШга кўчиб ўтган (1938), Колумбия университети профессори (1939-42), Чикаго университети профессори (1942-45). Лос-Аламос лаборатория бўлим бошлиғи ((1944-45), Чикаго ядро тадқиқотлари институтида профессор (1946 йиллардан). Илмий ишлари атом ва ядро физикаси, статистик механика, космик нурлар, юқори энергиялар физикаси, астрофизика ва техник физикага оид. Ферми ядро физикаси, нейтрон физикаси, квант статистикаси, металлар физикаси ва бошқа яратувчиларидан бири; ядро энергиясини ўзлаштириш  америка дастури иштирокчиси, Италия ва АҚШда илмий мактаб яратган. Назарий ва экспериментал физиканинг ривожланишига катта ҳисса қўшган. Паули принципига бўйсунувчи зарралар статистикасини ишлаб чиқган (1925, қаранг Ферми-Дирак статистикаси), B - емирилишининг миқдорий теоремасини яратган (1934), нейтронлар туфайли сунъий радиоактивликни ва моддада нейтронларнинг  секинлашиш ҳодисасини кашф этган (1934). Нобель мукофоти лауреати (1938). 
Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган