ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби Козловский Алексей таваллуд топган кун
1905-10-15

Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби  Козловский Алексей
Козловский Алексей Фёдорович (1905.15.10, Киев – 1977.3.1, Тошкент) – композитор, дирижёр. Ўзбекистонда xизмат кўрсатган фан арбоби (1944), Ўзбекистон xалқ артисти (1955), профессор (1958), Москва консерваториясини тугатган (1931). 1936 йилдан Тошкентда яшаган. Ўзбек давлат мусиқали (кейинчалик Ўзбек опера ва балет) театри дирижёри (1938-41), Ўзбек давлат филармонияси симфоник оркестрининг бадиий раҳбари ва бош дирижёри (1949-63). 1944 йилдан Тошкент консерваториясида ўқитувчи ва кафедра мудири (1949-54 ва 1967-72 йиллар). Ҳ.Носирова ижросида xалқ ашулаларидан “Фиғон”, “Гул юз узра”, “Ўзганча” ва “Тановор” ни ёзиб олиб, айни шу xонанда овози ва симфоник оркестр учун ниҳоятда юқори бадиий савияда қайта ишлаган (1937) “Улуғбек” операси (1942 йил янги таҳрири 1958йил), “Тановор” балети (1971), “Даврон ота” (Т.Содиқов билан 1941), “Шерали” (С.Василенко ва М.Ашрафий билан, 1942) мусиқали драмалари, “Лола” симфоник сюитаси (1937) вокал симфоник, камер-чолғу асарлар, ўзбек xалқ чолғулари учун асарлар, қатор спектаклларга “Тоҳир ва Зуҳра”(1945), “Насриддиннинг саргузаштлари” (1946) бадиий филъмларига мусиқалар ёзган. Композиторлик маҳорати ўзбек куйларининг теран бадиий ифода воситалари билан уйғунлаштиришда, этук опера, балет, симфоник асарларида Европа ва Шарқ мусиқа xусусиятларини узвий боғланишида намоён бўлган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1973).
Ма’лумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2003.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган