ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бутунжаҳон юрак куни
1999-09-29

29 сентябр Бутунжахон юрак куни. Ўз соғлиги, ишчанлиги, фаровон хаётини сақлаб қолмоқчи бўлган ҳар қандай инсоннинг кундалик турмушига гимнастика, жисмоний машқлар, югуриш ва юриш кириб келиши керак.  Бутунжахон юрак куни 1999 йилда Бутунжаҳон юрак федирацияси ташаббуси билан 29 сентябрда нишонланадиган бўлди. Буни Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти, Юнеско ва бошқа ташкилотлар қўллаб – қувватлашди. Дастлаб бу байрам сентябрнинг охирги якшанбасида нишонланган бўлса, 2011 йилдан бошлаб 29 сентябрда нишонланмоқда. Бу кунни таъсис этишдан мақсад дунёда тобора кўпайиб бораётган юрак қон-томир касалликлари хақида жамиятни бохабар қилиш,(шунингдек) Бутунжахон юрак куни федерацияси, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда 100 дан ортиқ давлатларда тадбирлар ўтказади. Юрак куни дастурига кўра оммавий юрак текшириш, маъруза, саҳна кўринишлари, илмий форумлар, ташкиллаштирилган сайрлар ва спорт мусобақалари ўтказилади.Ҳозирги кунда юрак юрак қон-томир касалликлари туфайли ҳар йили 17 миллиондан ортиқ одам ўляпди.Юрак қон-томир касалликлари ва инсулт юзага келишининг сабаблари . юқори қон босими, холестерин ва глюкоза , чекиш, сабзавот ва меваларни етарлича истеъмол қилмаслик , ортиқча вазн  ва жисмоний ҳаракат камлиги бўлиши мумкин.Ҳар йили ўтказиладиган “юрак куни”  тадбирлари юрак соғлиғига ҳақидаги аниқ бир мавзуга бағишланади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган