ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Узумчилик соҳасидаги селекционер олим Михаил Журавель Семёнович таваллуд топган кун
1904-11-21

Михаил Журавель Семёнович 1904 йил 21-ноябрда Черкасси вилояти Яблонев туманида туғилган. Узумчилик соҳасидаги селекционер олим, Маслово селекция ва уруғчилик институтини тугатган (1930). Молдавия республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби (1979), 1935-1960 йилларда Н.И.Вавиловнинг раҳбарлигида Бутуниттифоқ ўсимликшунослик  институтининг Ўрта осиё филиалида ишлади. А.М.Негруль билан ҳамкорликда ҳосилдорлиги юқори 16 янги узум навини яратди, Ўзбекистонда ва қўшни давлатларда улардан 7 нави экилади. (Гўзал қора, Жўраузум, Тарнов, Ўзбекистон мускати, Мускат чарос, Победа ва боқалар). 1960-1970 йилларда Молдова узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институтида селекция бўлим мудири. Токчиликка бағишланган бир қанча дарсликлар, қўлланмалар муаллифи. Янги узум навларини  чиқаришда эришган ютуқлари учун Давлат мукофотига сазовор бўлган.(1948). (Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси 3 том)


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган