ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
121314151618
19202122232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Қори – Ниёзий таваллуд топган кун
1897-09-02

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Қори – Ниёзий
Қори-Ниёзий  Тошмуҳаммад Ниёзович (1897.2.9 – 1970.18.3) – математик  олим , педагогик , жамоат арбоби. Ўзбекистон ФА академиги (1943), Ўзбекистон ФА биринчи президенти (1943-47), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1939). Физика –математика фанлари доктори (1939), профессор (1931). 1926 йилдан Тошкентда Ўрта Осиё университетини тугатган (1929), шу университет ректори (1932-33), Ўзбекистон Маориф халқ комиссари ва айни вақтда Ўзбекистон ХКС ҳузуридаги Фан  комитети  президиуми  раиси (1937- 38), Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжаликни механизациялаш муҳандислари институти  математика кафедраси мудири (1939 йилдан). Ўзбекистон ХКС раиси ўринбосари (1939-43), айни вақтда Ўзбекистон ФА филиали  Президиуми раиси (1940-43). Ўзбекистон ФА Президиуми аъзоси (1947-62) ва физика-математика фанлари бўлими раиси (1954-60), “Фан ва турмуш” журнали бош муҳаррири (1939-70). Ўзбекистон халқларининг маданий ҳаёти тарихига оид  илмий ишлар муаллифи. Элементар ва олий математика бўйича ўзбек тилидаги биринчи дарсликларни тузган. “Ҳаёт мактаби” эсдаликлар китобида республикада  фан, маориф ва маданият тараққиёти тарихи ўз аксини топган. Давлат мукофоти (1952)  ва Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти (1970) лауреати. “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган (2002). Чиғатой қабристонига дафн қилинган. Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, Тошкентдаги кўчалардан  бири унинг номи билан аталган.



Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган