ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
131415161719
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло таваллуд топган кун
1921-09-02

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло
Шукрулло (исми ва тахаллуси; фамилияси Юсупов) (1921.2.9) – Ўзбекистон халқ шоири (1981). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1977). Тошкентда туғилган. Педагогика билим юрти (1935-38) ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган (1944-).Ўзбекистон давлат нашриётида муҳаррир (1945-51); 1955-65), 1951 йилда миллатчилик ва советларга қарши тарғиботда айбланиб, 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 1955 йилда озод этилган.
“Биринчи дафтар” (1949), “Қалб қўшиқлари”(1949), “ҳаёт илҳомлари” (1959), “Умрим борича” (1960), “Инсон ва яхшилик” (1961), “Инсон-инсон учун” (1964), “Зарралар” (1973), “Суянчиқ” (1977), “Яшагим келади” (1978), “Сенинг бахтинг”( 1988), “Тўкилган дардларим” (2001) сингари шеърий тўпламлари эълон қилинган. Болаларга бағишланган шеър ва эртаклари  “Баҳор совғаси” (1962), “Юлдузлар “ (1964) шеърий тўпламларидан ўрин олган. “Хатарли йўл” (1962), “Табассум ўғрилари” (1964), “Тўйдан кейин томоша” (1980), “Ўғрини қароқчи урди (1982), “Жанжал” (1983), “Унсиз фарёд” (1988), “Ҳасрат боғи” (2004) каби шеърий драмалари саҳналаштирилган. “ Жавоғирлар сандиғи” (1983) эссеси, “Қасосли дунё” (1994) публицистик мақолалар тўплами, “Тирик руҳлар” (1999)  роман хроникаси муаллифи. 
Ш.Карло Гоциннинг “ Бахтиёр  гадолар”  пьесаси, Ш.Петёфи , Т Шевченко, Қ.Қулиев ва бошқа шоирларнинг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган.Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси  Давлат мукофоти лауреати (1994), “Дўстлик” (1994) ва “Эл-юрт ҳурмати” (1999) орденлари билан мукофотланган.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган