ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рус ёзувчиси Тургенев Иван Сергеевич таваллуд топган кун
1818-10-10

Тургенев  Иван  Сергеевич (1818.28.10 (9.11), Орёл – 1883.22.8 (3.9) , Париж яқинидаги Буживал қишлоғи; Санкт – Петербургдаги Волково қабристонига дафн этилган) – рус ёзувчиси. Петарбург университетининг фалсафа факультетини тугатган (1837). Тургеневнинг дастлабки романтик шеърлари ва “Стено” драматик достони  (1834) талабалик йилларида ёзилган. Тургенев петербургдаги ўқишни тугатган , Берлинга бориб (1838) , фалсафа ва классик филология бўйича маърузалар тинглаган. Москвага қайтиб келгач , Н.В.Гоголь, С.Т.Аксаков сингари ёзувчилар билан танишиб, бадиий ижод билан шуғуллана бошлаган. Тургеневнинг шу кезларда ёзган “Параша” достони  (1843) ёш ёзувчининг романтизмдан узоқлашиб , оддий халқ ҳаётига яқинлашганидан дарак беради.  Тургенев 1844 йилда “Андрей Колосов” қиссасини, “Помеўчик” достони (1846), “ғайритабиий” ҳисобланган кишининг худбин эканлигини фош этувчи “Уч сурат”(1846) ва “Бретер” (1847), “Петушков” (1848) қиссаларини эълон қилган. Тургенев 1847 йилдан бошлаб Парижда яшайди. Шу йили “Современник” (“Замондош”) журналида чоп этила бошлаган “Овчининг мактублари” асари билан Тургенев ижодида янги давр бошланган. Тургенев туркум ҳикоялардан иборат бу асарида рус деҳқонларига хос эзгу ва олижаноб фазилатларни тасвирлаган. Тургенев айни пайтда драматургия жанрларида ҳам қалам тебратиб, “Сармоясизлик” ) (1846), “Йўлбошловчининг нонуштаси” (1849 йилда саҳналаштирилган) бир пардали ҳажвий пьесаларини, “Бўйдоқ” комедияси (1849) , “Текинхўр” маиший драмаси (1849) Ва “Қишлоқда бир ой” лиро-психологик драмаси (1850) ни ёзган. Шундан сўнг “ Му – Му” (1855) , “Ортиқча кишининг кундалиги” (1850) “Яков Пасинков” , “Карвонсарой” (1955)  ва “Ёзишма” (1856) қиссаларини яратган.  1852 йил “Икки авлод” романи устида иш олиб борган, аммо асар ниҳоясига етмаган. 1850 йилда “Рудин” романини ёзиб тугатган. 50- йилларнинг ўрталарида ёзилган “Фауст” (1856) ва “Полесье сафар(1857) қиссалари Тургеневнинг “Дворянлар уяси” романи (1859) нинг майдонга келишида этюд вазифасин бажарган. Тургеневнинг “Оталар ва болалар” романи рус адабиётшунослигида ёзувчи ижодининг чўққиси сифатида талқин этилади.  
Тургенев ҳаётининг сўнгги 20 йиллари хорижда ўтган; дастлаб Баден-Баденда , сўнгра Парижда яшаган. У шу даврда машҳур француз ёзувчилари ва санъаткорлари билан яқин ижодий алоқада бўлиб, ҳатто 1878 йилда Парижда ўтказилган халқаро ёзувчилар анжуманига В.Гюго билан бирга раҳбарлик қилган. 60-йилларнинг 2-ярми  70-йилларда  Тургенев “Бригадир” (1968). “Чўл қироли Лир” (1870), “Баҳор тошқинлари” (1871) сингари қиссаларини, “Қўриқ” (1877) романи ва бошқа бир қанча асарларини ёзган. Айрим асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
(Ў.М.Э. Т.8.)  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган