ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги Боғишамол кўчаси ташкил топган
2005-10-10

Боғишамол кўчаси – Юнусобод  туманида , Амир Темур шоҳкўчаси билан Катта ҳалқа йўли оралиғида. Узунлиги 4 км. 19 аср охирларида Қорамурт қишлоғида  борадиган йўл ўрнида вужудга келган, шу сабабли дастлаб Қорамурт кўчаси деб аталган.  1966 йил кўча реконструкция қилиниб, бир ва кўп қаватли турар жой бинолари қурилган. Шу вақтдан бошлаб  2005 йилгача Жаҳон Обидова (1900-66) номи билан  юритилган. 2005 йил  10  октябрда  “Боғишамол”  номи берилган. Боғишамол кўчасининг темир йул билан кесишган қисмида кўприк бунёд этилган. Кўча йўналишида Давлат тест маркази, Мирза Юсуф масжиди, Тошкент ҳайвонот боғи, Ботаника боғи, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Юнусобод улгуржи  савдо ярмаркаси, коллеж, мактаб, кўп қаватли бино ва якка тартибдаги уй-жойлар, автомобилларга ёнилғи қуйиш, маиший хизмат кўрсатиш, савдо ва умумовқатланиш шохобчалари бор. Кўча яқинида  Аквабоғ,  Тошкент телеминораси, Тошкент кабель заводи, Тошкент аграр университети  жойлашган.   

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган