
Халқаро кулгу кунини (World Smile Day) ҳар йили октябрь ойининг 3-кунида нишонланади. Ушбу кун рассом Харви Бэллу (Harvey Ball) томонидан суғурта компанияси «State Mutual Life Assurance Company of America»нинг буюртмасига биноан ўйлаб топилган. Буюуртмага асосан компаниянинг ташриф қоғозида қандайдир кайфиятни кўтарувчи белги бўлиши керак эди. Ва рассом кулгу белгисини ташриф қоғозига туширади ва инсонлар ушбу ташриф қоғозни хар кўрганларида жилмайишар хатто кулишар эди. Ушбу ҳолатни кўрган рассомга кулгу кунини байрам қилиш ғоясини ўйлаб топади. Инсонлар ушбу кунда бир-бирларини хазиллар билан кўнгиллар кўтарадилар атроф-мухитни инсонларнинг кулгулари билан тўлади умуман ғамгин инсонлар бўлмайди. Айнан ушбу байрамни инсонлар бошқа байрамлардан кўра орзиқиб кутадилар ва бошқача кайфият билан ўтказадилар.