ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8911121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Қизиқчи Обид Асомов таваллуд топган кун
1963-10-22

Обид Асомовнинг ҳаёти ҳамда ижоди
Обид Асомов 1963 йил 22 октябр куни Тошкентнинг Чилонзор туманида таваллуд топган. Отаси - Асомов Аъзам Аббосович. Онаси - Тўxтаxон Асомова. Оилада 4 та фарзанд бўлишган. Икки ўғил ва икки қиз(минг афсуски бевақт ўлим Собит Асомовни уларнинг орасидан эрта олиб кетди). 1971 йил жажжигина Обид 128 ўрта мактрабга ўқишга чиққан. Буни қарангки, бошқалардан фарқли равишда Обид Асомов мактабга 8 ёшида чиққан. Октябр ойида туғилган бўлганлиги учун 7 ёшга етмаган, - деб 1970 йил мактабга қабул қилишмаган. Ёш йигитчада 4 - синфдан бошлаб расм чизишга қизиқиш уйғона бошлаган. 8 синфгача мактаб дарслари билан паралел равишда Республика пионерлар саройида рассомчилик тўгарагига ҳам қатнаган. Сўнг Бинкоф номли рассомчилик билим юртида 4 йил таҳсил олиб, қизил диплом билан ўқишни битирган. Шу орада қизиқ бир тасодиф туфайли қизиқчиликка илк қадамлар қўйилган. Қиз синфдошларини ота-оналари ёш бўлишига қарамай 8 синфни тамомлагани заҳоти бирин-кетин узатишни бошлашган. Узатилаётган қизларнинг бирини тўйида ўрта олиб борадиган одам бўлмай қолган.Ашулачи-ю, созанда бор, айнан ўрта олиб борувчи йўқ. Созандалардан бири бир гуруҳ йигитларни(бу бир гуруҳ йигитлар – Обид Асомов ҳамда унинг синфдошлари эди) олдига келиб, “орангизда xонандаларга навбат берадиган, гапга уста болалар йўқми?”, - деса барча синфдошлар бир бўлиб, қўлини бигиз қилиб, мана дея Обидни кўрсатишади. Синфдошларни айнан Обидни кўрсатганлигига сабаб, кичик Обид мактабда ҳазил-ҳузул қилиб, латифалар айтиб, ҳаммани кулдириб юрганлиги учун бўлса ажаб эмас. Илк бор тўй xашамда микрофонни қўлига ушлаган йигитча ҳали келажакда энг машҳур қизиқчи бўлиб етишишини тасаввур ҳам қилмаган эди. Биринчи тўй олиб бориши эл назарига тушган шекилли, кейин уйга эшик тақиллатиб келадиган бўлиб қолишган. Бир-иккитасига рад жавобини беришига қарамай тўйларга таклиф қилаверишди.. Бир тарафдан рассомчилик учун бўёқ ва бошқа анжомларига пул керак, тўйдан эса айнан мана шу сарф-xаражатни қоплайдиган пул тушиб турибди, кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Пулга тўйга чақиргандан кейин, ўша олаётган пулини оқлаш керак, буни тушунган бўлажак санъаткоримиз ўз устида ишлай бошлади. Мирзабек Xолмедов у пайтда энг зўр қизиқчи эди. Палон тўйга Мирза келибди, - деса, ярим Тошкент кўчиб борарди. Ҳатто, Мирзани вақтига қараб тўйлар белгиланарди. Рассомчиликни битираётган пайтида Обид Асомов исмини ҳам бутун Тошкент билиб бошлади. Шу орада режиссор Ҳамид Қаҳрамонов “Шунчаки ҳазил” номли кўрсатув чиқарди. 
1983 йили мана шу кўрсатувга таклиф қилишди ва биринчи марта ТВда Обид Асомов пайдо бўлди. Институтни аъло баҳолар билан битиганлиги учун Россия пойтаxти Москвадаги Суриков институтига рассомчилик бўйича таҳсил олишга йўлланма беришган. Обид Москвага бориб режа тузади, “агар Суриков институтига ўқишга кира олсам, демак Москвада яшайман, қизиқчилик йиғиштирилади, фақат рассомчилик билан шуғулланаман. Агар киролмасам рассомчилик иккинчи ўринга ўтиб, қизиқчилик биринчи ўринга чиқади”. Имтиҳонлардан сўнг, ўқишга кира олмаганлиги маълум бўлади. Биргина йўналиш бўйича икки баҳо олганлиги учун имтиҳонлардан ўта олмайди. Агарда ҳамма баҳоси 3 бўлган тақдирда ҳам ўқишга қабул қилинар эди. Чунки 16та Республикага биттадан жой берилган. Ўзбекистон номидан эса айнан Обид Асомов борган. Институт ректори Бандаренко Асомов чизган расмларимни кўриб, имтиҳонлардан олдин олдига чақиртириб, “Рестовратсия” факултетига киришини тавсия этганда, абитуриент Асомовнинг ғурури йўл қoймай, “Живопис”га ҳужжат топширади. Имтиҳонлар якуни эса сизга маълум. Тошкентга қайтиб келгач, қарасаки ҳамма таниш-билишлари ўқивотти, ҳатто баъзилари Россияга бориб ўқишга кира олмаганлигидан кулишган ҳам. Мана шу устидан кулганлар уялиб қолсин, деб кейинги йили Рассомчиликка ўқишга киради. 
1984 йилда ўқишга кирган талаба Асомов институтни 5 йил(аслида ўқиш 6 йил бўлган) ўқиб қолдириб кетишга мажбур бўлади. Чунки, 5 - курсда таҳсил олаётган Обид ҳар куни ТВга чиқар эди, тўйларга борар эди. Институт деканига эса бу ҳол ёқмас эди. Ёки қизиқчилик, ёки ўқишни танлашига тўғри келган. Шунда Обид Асомов ҳеч иккиланмай ариза ёзиб, ўқишни йиғиштиради. 1989 йилда таниқли кинорежиссор Латиф Файзиев киносиновга чақиради ва Обид Асомов кинодаги ўз ишини Ҳиндистон билан биргаликда суратга олинаётган “Овчи” филмидан бошлайди. Илк филмнинг ўзи анчагина омадли келади. Яъни,. иккинчи режиссор Умеш Меҳра боўлган “Овчи” филмида ўша пайтнинг супер юлдузи Митxун Чакроборти билан биргаликда филмда рол ижро этади. Мана шу филмдан сънг турли филмларга таклифлар копая бошлади. Орадан кўп муддат ўтмай Мирзабек Ҳолмедов, Тўxтамурод Азизов, Ботир Муҳаммадxўжаев, Собит Асомов ва Обид Асомов 5 киши бир бўлиб, “Кўзгу” номли театр ташкил этишади. “Кўзгу” театри қисқа фурсат ичида тан олиниб, xалқ кўнглидан жой олади. Ҳатто, Xалқлар Дўстлиги саройида ўша пайтнинг “рекорд кўрсаткичи” - 14 кунлаб икки маҳалдан консерт ҳам берилади. Бу орада Обид Асомов ҳозирги “Ўзбекнаво”, ўша пайтдаги “Ўзбекестрадаси”да ҳам фаолият юритади. 1993 йилда Обид Асомовнинг орзуларидан бири ушалади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, “Обид-А” театрини ташкил қилади. Ҳозирда Обид Асомов 4та шириндан-шакар фарзандларнинг отаси. 3та қиз ва битта ўғил. Дилором, Наргиза, Одилxон ҳамда Нозима.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган