ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шимолий Ҳиндистонда Лори байрами куни
0000-01-13

13 январь – Шимолий Ҳиндистонда Лори байрами куни
Лори – бу қишнинг якуни ва кўкламнинг бошланишидир. Бу байрам ҳар йили 13 январь куни Шимолий Ҳиндистонда нишонланади. Байрам муносабати билан қаттиқ қиш якуни рамзи сифатида  алангалар ёқилади. Аланга  Агни – олов  худоси билан боғлиқ. Аланга атрофида  удум – парикрама бажарилади, аланга атрофида соат бўйлаб айланишиб,шундай  жумлани қайтарадилар: «Фаровонлик келади  ва муҳтожлик қувилади». Парикрамадан кейин прасад – худога уларнинг совғалари тақдим этилади. Лори байрамини кириб келишини оила аъзолари даврасида ҳам нишонланади, рўза тутилиб, бир –бирларига совғалар улашадилар. Кечки пайтда байрам зиёфати ташкил қилинади. Аланга атрофида бутун тун давомида рақслар ва қўшиқлар ижро этилади. Байрам куни тонгида болалар эшикдан эшикка юришиб, қўшиқ куйлашади. Уй эгалари уларга ширинликлар олиб чиқадилар. Бу удум –Дулха Бхатти деб номланган. Лоридан кейинги кун – Маги деб номланиб, Мага ойининг келишини билдиради. Бу куни Ганг дарёсида ювиниш маросими амалга оширилса, яхшиликка деб ҳисобланади. Байрам муносабати билан турли ширинликлар, шу жумладан ширин гуруч  тайёрланади. Лори байрами кунида анъанавий пенджаб рақси Бхангра ижро этилади. Рақсда фақат эркаклар иштирок этадилар.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган