ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
0000-11-09

“Бутун дунё сифат куни” байрами ҳар йили ноябр ойининг иккинчи пайшанбасида нишонланади. Байрам 1989 йилда ташкил қилинган. БМТнинг ёрдами остида йирик халқаро ташкилотлар   бу байрамнинг ташаббускорларига айланишди. Ушбу байрам биринчи марта дунё бўйича 1989 йил 9 ноябрда нишонланди. “Бутун дунё сифат куни” байрамининг асосий мақсади кенг жамоатчилик диққатини таклиф қилинаётган маҳсулот ва хизматларнинг сифати муаммосига қаратишдан иборат. Сифат муаммоларини ечишга қаратилган ҳаракатни кучайтириш зарур. Айни муаммони ечишда шу нарса назарга олинади-ки, биринчидан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар инсон ва атроф-муҳит учун хавф туғдирмаслиги керак. Иккинчидан, маҳсулотлар истеъмолчиларни талабларига тўлиқ жавоб бериши керак. Шуни таъкидлаш лозимки, дунёнинг кўпгина мамлакатларида сифат муаммоси экономиканинг  жуда муҳим муаммоларидан биридир. Ҳозирги кун талаблари даражасидаги маҳсулот ва хизматларнинг сифати-ҳар қандай ташкилот ва корхоналарнинг муваффақиятли фаолияти гаровидир. Сифат тушунчаси билан ҳаёт даражаси тушунчаси бир-бири билан узвий боғлиқ атроф-муҳитни сақлаш, инсонларни жисмоний соғ бўлишлари ва бекаму–кўст яшашлари ҳамма-ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Масалан, бизнинг соғлигимиз ичимлик маҳсулотлари ва сувнинг сифатига юқори даражада боғлиқ. Байрам куни анъанавий тадбирлар бўлиб ўтади, уларнинг мақсади, турли ташкилотлар тақдим қилган маҳсулотлар сифатини таҳлил қилишдан иборат. Бу байрам йирик илмий-тажрибавий конференцияларсиз, форумларсиз ва ҳар-хил кўргазмаларсиз ўтмайди. 1995 йилда жаҳон жамоатчилиги  Европа сифат ҳафталигини ўтказди. У етарлича машҳур воқеалардан бири бўлиб қолди. Жамоатчилик диққатини сифат муаммосига жалб қилиш мақсадида бу ҳафталикда  акциялар чиқарилади. Афсуски, айни муаммони тўлиқ ечишга муваффақ бўлингани йўқ. Ҳозирги кун талаблари даражасида  сифат учун курашиш керак. Бундан ташқари, сифат учун фақат истеъмолчилар эмас ишлаб чиқарувчилар ҳам курашишлари керак. Бозорлардаги шафқатсиз рақобатга фақатгина юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарган компанияларгина бардош бериши мумкин. Ҳозирги кунда бозорда шундай вазият пайдо бўлганки, талабдан таклиф кўп. Юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш усулларини намойиш қилибгина қолмасдан, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати бозорда юқори барқарорликни ушлаб туришнинг асосий мезонларидан бири эканлигини тушунтириш ҳам зарур. Ҳозирги кунда мамлакатимизга дунёнинг турли бурчакларидан кўп миқдорда сифатли-сифатсиз моллар кириб келмоқда. Авваламбор харидорлар сифатли молни қалбакисидан фарқлай олишлари, молнинг сифатини характерлови жиҳатлари ҳақида маълумотга эга бўлишлари зарур.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган