
1899 йил 8 августда Альберт Маршалл музлатгич ихтиро қилган музлатгичик озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа тез айнийдиган маҳсулотлар сақланадиган иншоот ёки қурилма. Совитгичда маҳсулотлар атроф муҳит температурасидан паст температурада сақланади. Бундай совитиш машинаси ёрдамида ҳосил қилинади. Ҳар қандай совиткич маҳсус қурилган хона ёки металл шкаф, буғлатгич, конденсатор, компрессор, электр двигатели ва температура релисидан иборат. Нима мақсадда ишлатилишига қараб, Совиткичлар уй-рўзғор ва саъноатда ишлатиладиган турларга бўлинади. Уй-рўзғор совиткичи тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, ва бошқа) ва таомларни қисқа муддат сақлаш ҳамда рўзғор эхтиёжлари учун муз тайёрлаш учун ишлатилади. Бундай Совиткичлар ҳар хил хажимли (20-800 л) қилиб ишлаб чиқарилади. Маҳсулотларни сақлаш муддатига кўра, Совиткич 4 тоифага: 1-музлатилмаган маҳсулотларни сақлаш (паст т-рали бўлмасиз); 2-қисқа муддат (бир неча сутка мобайнида) сақлаш; 3 –ўртача муддат (2 ҳафтагача) сақлаш ва 4-узоқ муддат (3 ойгача) сақлаш учун мўлжаланган Совиткичларга бўлинади. Уй рўзғор Совиткичида температура +6 градусдан -18 градусгача бўлиши мумкин. Совитгичлар компрессион, абсорбцион ва термоэлектор турларга бўлинади. Компрессион Совитгичлар энг кўп тарқалган. Совитгичдаги совитиш агенти–аммиак, фреон ва баъзи углеводлар. Компрессион Совиткичлар ва баъзи углеводлар. Компрессион Совиткичларда электр двигатель компрессорни ҳаракатлантиради. Компрессор совитиш агентини капилляр найчалар орқали ҳайдаб беради. Натижада совитиш камерасида ва умуман Совитгич шкафи ичида паст температура ҳосил бўлади. Уй-рўзғор Совиткичлари бир камерали ва икки камерали бўлиши мумкин. Маҳсулотлар ҳам сақланиб, ҳам музлатиладиган Совиткичлар музлаткич деб аталади.