ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Танқидчи ва драматург Иззат Султонов таваллуд топган кун
1910-11-29

Иззат Султоннинг  ( тўлиқ исми-шарифи Иззат Отахонович Султонов) 1910 йилнинг 29 ноябрида Ўш шаҳрида туғилган-адабиётшунос, танқидчи, драматург. Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги (1995), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1964). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1981). Замонавий адабиётшунослик фанининг асосчиларидан. Ўрта осиё университетида ўқиган (1930-1931), Низомий номидаги Педагогика институтини тугатган (1937) Ўзбекистон давлат радио-эшиттириш қўмитаси раиси ўринбосари, Тошкент киностудияси директори (1943-1945), Ўзбекистон ХКС раиси ўринбосари (1945-1948), Ўзбекистон Фанлар Академияси Тил ва адабиёт институти директори  (1948-1951), бўлим мудири (1956 йилдан), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби (1955-1958). Иззат Султоннинг адиб ва олим сифатидаги ижоди кўп қирралидир. Унинг ўта мактаблар учун мўлжалланган “Адабиёт назарияси” қўлланмаси (1939) бутун Ўрта Осиёда адабиётшунослар авлодининг вояга етишига замин тайёрлаган. Иззат Султон “Ўзбек адабиёти масалалари”(1959), “Адабиёт назарияси” (2 жилдли, 1978-1979), “Ўзбек адабий танқиди тарихи”(2 жилдли,1987), “Адабиёт назарияси” дарслиги(1980) муаллифи. Унинг фаолиятида Навоий ижодининг  илмий тадқиқи алоҳида ўрин эгаллайди. “Навоийнинг қалб дафтари” (1969) асарида улуғ шоирнинг ҳар тарафлама далилланган ижодий биографиясини яратди. Иззат Султон бундан ташқари, Навоий ижоди ҳақида туркум мақолалар (“Адабий меросимизни ўрганайлик”, “Макорим ул-ахлоқҳақида”, “Навоий ва замонамиз” ва бошқаларни ёзган.  Иззат Султон “Бургутнинг парвози”(1940), “Алишер Навоий”, “Имон”(1960), “Номаълум киши” (1963), “Кўрмайин босдим тиконни” (1973), “Истеҳком”  (1977),”Донишманднинг ёшлиги” (1980), Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлари” (1988) драмалари муаллифи. А.Спешнев, Уйғун ва В.Школовскийлар билан ҳамкорликда “Алишер Навоий” (1945) киносценарийсини яратган. Бундан ташқари “Фидойи”, “Сенга пешвоз” сценарийлари, “Шоир қалби”(1967) опера либереттосини ёзган. Беруний номидаги Ўзбекистон мукофоти лауреати (1970). “Шуҳрат “ медали билан мукофотланган (1992).2001 йил 29 июлда Тошкентда вафот этган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган