ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Футболчи Кристофер Метцельдер таваллуд топган кун
1980-11-05

Кристофер Метцельдер 1980йил 5 ноябрда Хальтерн-ам-Зееда туғилган. У фавқулодда қобилиятли бўлиб, ҳамма нарсани осонлик билан ўрганар эди. Жуда тез муваффақиятларга эришиб  турли футбол турнирларида қатнаша бошлади. Футболист 2001 йилда немис терма командаси таркибида биринчи ўйинларини кўрсатди. Венгрия командасига қарши матч август ўрталарида Будапештда бўлиб ўтди ва ғалаба билан якунланди. 2002 йилда чемпионлик титулига лойиқ деб топилиб, кумуш медалга сазовор бўлди, бундан ташқари УЕФА Кубогининг финал сохиби бўлди. 2002 йил футболчи Кристоф Метцельдер (23 ёшли футболчилар ўртасида) Европанинг энг яхши ўйинчиси номини олди. 2005 йилда спортчи Конфедерация Кубогида қатнашиб учинчи ўринни эгаллади ва бронза мукофоти билан тақдирланди. Ўз ўрнида шуни айтиш керакки, Кристоф- ниҳоятда ажойиб бола. Бундан ташқари,  у “Бооруссия” футбол командасининг (ўз вақтида) энг ёш капитани бўлди ва жуда қисқа вақт ичида миллий футболнинг юлдузига ва келажагига айланди. Кристоф Метцельдер фақат футбол соҳасидагина машҳур бўлиб қолмасдан,   немис футболисти саховатли инсон ҳамдир. У турли-туман хайр-эҳсон тадбирларида фаол қатнашади, ахир у-худога ишонувчи католик ва умуман олганда у-ақлли ва марҳаматли инсон. Папа Иоанн Павел II нинг ўзи Метцельдерга фотиҳа берган. Ҳозирги кунда Кристоф Метцельдер спорт билан фаол шуғулланиб, турли даражадаги футбол матчларида қатнашиб келмоқда. Мутахассисларнинг кўпчилиги Кристофни олдингидай келажаги порлоқ ўйинчи деб ҳисоблашади. Истеъдодли, немис футболчисининг келажакдаги спорт соҳасидаги мартабаси қай даражада бўлишини вақт кўрсатади. Эришган ютуқлари: Жаҳон чемпионатида кумуш соврин: 2002, Жаҳон чемпионатида бронза соврин: 2006, Конфедерация Кубогида бронза мукофоти: 2005, Германия чемпиони: 2002, УЕФА Кубоги финалисти: 2002, 23 ёшлилар ўртасида Европанинг энг яхши ўйинчиси:2002,  Испания чемпиони: 2007/08, Германия Кубоги соҳиби: 2010/11. Шахсий ҳаёти 2001 йилда Йозеф Кениг номидаги маҳаллий гимназияни тугатган. Футболдаги  шуҳратини ошириш билан биргаликда 2001 йилдан университетнинг “Ишлаб-чиқаришни ташкил этиш” факультетида сиртдан ўқий бошлаган. Кристофнинг учта укаси бор. Унинг кичик укаси Мальте Метцельдер ҳам футболист ва “Ингольштадт 04” клубида ўйнайди.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган